Барели, Барейли — Шим. Ҳиндистондаги шаҳар, Уттар-Прадеш штатида, Рамганга дарёси бўйида. Аҳолиси 583 минг киши (1991). Озиқ-овқат, кимё ва тўқимачилик саноати корхоналари бор. Трикотаж буюмлар, синтетик каучук ишлаб чиқарилади. Шаҳарга 1537-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил