Баримта, баранта — кўчманчи қабилаларда бир уруққа бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки таҳқир қилинган томоннинг иззат-нафсини қондиришга мажбур этиш мақсадида гаров тариқасида унинг молларини қуролли йўл билан ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати. Масалан, қозоқларда жавобгар томон жарима тўлашдан бош тортгудек бўлса, бийлар суди томонидан Баримта ҳақида қарор чиқарилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил