Barionlar
Барионлар (юн. барус – оғир) – массаси протон массасидан кичик бўлмаган, барион заряди бирга тенг бўлган, ярим бутун спинли „оғир“ элементар зарралар. Б. Ферми – Дирак статистикасига бўйсунади. Бу гуруҳга нуклонлар (нейтрон ва протон) ва гиперонлар киради. Фақат протон эркин ҳолда турғун бўлади. Бошқа барча Б. барқарор эмас, улар кетма-кет парчаланиш йўли билан протон ва енгил зарраларга айланади. Б. маълум бўлган барча (кучли, электромагнит, кучсиз ва гравитацион) ўзаро таъсирларда иштирок этади. Б. билан бўладиган ҳар қандай жараёнларда барион зарядининг сақланиш қонунлари, яъни барионлар ва антибарионлар сонлари фарқи ўзгаришсиз қолади. Барча барионлар учун барион заряди (сони) 1 га, антибарионлар учун – 1 га тенг . Б. мафтунлик, ғалатилик, гўзаллик ва бошқа квант сонлар билан тавсифланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |