Баритон (итал. баритоно, юн. барус — вазмин, паст; тон—товуш) — 1) эркак хонандалар овозининг бир тури, баландлиги жиҳатидан бас билан тенор оралиғида. Диапазони катта октавадаги ляси билан биринчи октавадаги сол ўртасида. Лирик ва драматик турларга бўлинади. Ўзбек хонандаларидан М. Қориёқубов, Н. Ҳошимов, С. Беняминов, чет эл хонандаларидан Д. Фишердискау, М. Маго-Масв, Г. Оц, Д. Хворостовскийлар Б. овозлари билан машҳур; 2) торликамонли мусиқа асбоби (18- а.). Унда 6 — 7 асосий ва 7— 20 резонанс (акс садо) берувчи торлар бўлган; 3) мундштукли пуфлама мусиқа асбоби, трубадан бир октава паст товуш беради. Пуфлама созлар (асосан, ҳарбий) оркестрларида қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил