Баржа (франсузча, барге) — шатакка олиб юриладиган юк кемаси. Унда денгиз, дарё, кўл, канал ва портларда юк ташилади. Металл ва ёғочдан ясалади. Б. 12000 т ва ундан ҳам кўпроқ юк кўтара олади. Унга ички ёнув двигатели ўрнатиш ҳам мумкин. Баржанинг 1000 т гача юк ташиладиган хили берлина деб аталади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил