Бармоқлар — одамда қўл-оёқ кафтларининг уч қисми; Бармоқ бешта бўлиб, ҳар бир бармоқда учтадан (бош бармоқда иккита) найсимон майда суяклар — фалангалар бор. Бармоқлар ўзаро бўғимлар, мускуллар орқали бир-бири билан эркин ҳаракат кила оладиган тарзда бирлашган. Одам қўл бармоқларини букиб асбобларни ушлаш, меҳнат қобилиятини ошириш имкониятига эга. Шунинг учун тарихий ривожланишда бош бармоқ қолган Бармоқларга нисбатан кўндаланг жойлашиб, бирор нарсани ушлашга мослашган. Оёқ Бармоқлари букилиб-ёзилиб одамнинг юришига, тик турганда мувозанатни сақдашга мослашган. Бармоқлардаги мускуллар майда қон томир ва нервларга бой, шу туфайли турли нозик ҳаракатларни (мусиқа асбобини чалиш, ёзиш, расм чизиш ва ҳоказо) бажаришга имкон беради. Она қорнида ҳомиланинг нотўғри ривожланиши натижасида бармоқсизлик (адактилия), Бармоқлар сонининг кам (олигодактилия) ёки кўп (полидактилия) бўлиши учраб туради. Ҳайвонларда Бармоқларнинг тузилиши ва шакли уларнинг ҳаёт шароитига, бажарадиган вазифаси (ковлаш, учиш, сузиш)га қараб турлича бўлади. Қушларда олдинги оёқ қанотга айланиб, уч бармоқ рудименти қолган, орқа оёғида 4 та бармоқ бор. Туёқли ҳайвонларда эса Бармоқлар туёқдан иборат ва Бармоқлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил