Barnaul
Барнаул (русча: Барнау́л) — Россиядаги шаҳар (1730-йил ташкил топган ва шаҳар мавқеин 1771-йилдан бошлаб олган), 1937-йилдан буён Олтой ўлкасининг (русча: Алтайский край) маъмурий маркази. Шаҳар Ғарбий Сибир жанубидаги Барнаулка дарёсининг Обга қуйилиш жойида жойлашган. Шаҳар майдони — 939,5 км2[4], шаҳар аҳолиси — 649 574[2] киши (2012), шунингдек шаҳар аҳолисининг сони бўйича Россияда 20-ўринни эгаллаб турибди. Шаҳар округларининг чегараси яқинидаги қишлоқлар билан қўшиб ҳисоблаганда Барнаул аҳолиси 691 149 кишини ташкил қилади[2]. Сибирнинг йирик саноат, маданий ва маориф маркази: 9 давлат ОЎЮ, 5 театр, музейлар ва ХВИИИ-ХХ асрларга оид меъморликнинг қадимий ёдгорликлари мавжуд.
| шаҳар | |
| 53°20′0″Н 83°46′0″Э / 53.33333°Н 83.76667°Э | |
| Мамлакат | Россия |
| {{{минтақа_тури}}} | Олтой ўлкаси |
| Ҳукумат | |
| • Шаҳарни бошқариш |
Шаҳар бошлиғи
Маъмуриятлар бошлиғи
|
| Асос солинган | 1730 |
| Илк эслатилиши | 1730 |
| Майдон | 9,395[1] км2 (3,627 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 180 м |
| Иқлим тури | Кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | Рус тили|русча |
| Аҳолиси (2013) |
649 574[2] |
| Зичлиги | 1 931 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+7 |
| Телефон коди | 3852 |
| Почта индекс(лар)и | 656ххх |
| Автомобил коди | 22 |
| [[]] | 01401 |
Тарихи

Шаҳарнинг ташкил топиши
Археологик тадқиқотлар ҳозирги Барнаулдаги илк манзилгоҳлар тош асрида пайдо бўлганини кўрсатади. Шаҳар ҳудудида шу кунга қадар 63 та археологик ёдгорликлар сақланган. Улар асосан қадимги замондан ўрта асргача сақланган шаҳарчалар, қўрғонлар ва манзилгоҳлар. Бу манзилгоҳларнинг кўпчилиги Об дарёсининг сўнг ёқасида, Барнаулнинг тоғли ҳудудларида, Мохнатушка, Казённая Заимка, Гонба ва Научний Городок каби жойларида жойлашган қишлоқларида учрайди[5]. Олтин Ўрда даврида, русларнинг Сибирга кўчиб келишага қадар, бу ерда Абакша деган қамал-қал’а бўлган. Шу қал’адан телеуитлар қўшни халқларга ҳужумлар уюштирди.
Барнаулнинг шаҳар бўлиб ташкил топган расмий яқти 1730-йил деб ҳисобланади. Буни кончи Акинфий Демидовнинг Олтой ўлкасида завод қуриш мақсадида 200 ишчиларни олиб келиши билан боғлайди. Бироқ, шаҳарнинг ҳужжатий тан олинган йили 1739-йил бўлиб ҳисобланади. Сабаби, шу йили Демидов Барнаулда кумуш эритиш заводининг қурилишини бошлаган эди[6]. Шу саёҳат шаҳарнинг ривожланишига катта ҳиссасини қўшди. Шунинг тасиридан Баранаулга Марказий Россия ва Уралдан кўчиб келувчилар кўпая бошлади.
Этимология

Шаҳар номининг чиқиш тарихига боғлиқ турли гипотезалар кўп. Таниқли ёзувчи ва ўлкашунос олим Марк Юдалевич ўзининг мақолаларида номнинг чиқишига боғлиқ турли олимларнинг тадқиқотларини жамлаган[7]. Тадқиқотчилар умумий фикри, гипотезаси „Барнаул“ номининг туркий ёки монгол тилидан чиқиш илдизлари бор, лекин номнинг таржимаси бир нечта вариантларга эга.
- Кўп вақтлар давомида „Барнаул“ сўзининг асл маъноси қозоқ тилидан таржима қилинган деган вариант тарқатилди. „Яхши манзил“[8] ёки „Барна авули“ ва „Барн“ сўзи Сибир хонлиги кўчманчиларининг номининг бири деб ҳисобланади. Лекин, тарихчиларнинг фикрига кўра, бу сўз — халқ этимологияси. Сабаби, қозоқларда „Барн“ номи йўқ ва улар Юқори Об ерларига кўчмаган. „Яхши манзил“ деган сўзнинг эса „жайлау“ деган махсус номи бор[9].
- Барнаул номининг этимологиясини олимлар „Барнаулка“ дарёсининг номи билан боғлайди. Бу дарё ХВИИИ асрнинг ёзмаларида „Бороноул“ ёки „Бороноур“ деб ёзилган. Айрим ҳужжатларда дарё „Барнаул“ деб номланган экан. 1745-йилдан буён Шелегиннинг харитасида [10] шу дарё „Барнаул дарёси“ деб номланган[11]. Томск профессори Андрей Дулзон шаҳарнинг номланиши икки хил кўҳна туркий сўздан иборат деб тахмин қилади. Бу топонимнинг илк формаси „Бороноул“. Сўздаги „боро“ ўзаги кўплаб мўғул ва туркий тилларидаги „қашқир“ деган маънони, „ул“ формаси эса туркий тилларда „дарё“ деган маънони англатади. Шунингдек, „Барнаул“ номи „қашқир дарёси“ ёки „қашқир кўли“ деган маънони ҳам англатиши мумкин[9]. „Барнаул“ сўзининг этимологияси ҳақида айтилган сўнгги фикрнинг жони бор. Сабаби, қадимда Барнаулка дарёсининг ёқасида қашқирлар кўп бўлган ва дарёнинг қуйилиш жойида кўллар жойлашган. Шунингдек, қашқир (бўри) Олтой аҳолиси учун мақаддас ҳайвонларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Орадан анча вақт ўтгач, сўз белгили формация учраб, „руслашиб“, рус говорларига мослашиб, шаҳар номига айланиб кетди[12].
- Барнауллик тарихчи ва археолог А. Уманский дарё номи ҳақидаги вариантни ривожлантириб, „Бороноул“ топонимининг телеутик тарихи бор деган фикрни билдиради. Олимнинг фикри бўйича, „Боронаул“/"Бороноул" сўзлари тиллик метаморфозға учраб, натижасида номи „поронгиул“ / „по-ронги“ — „лойқа сув“, „ул“ — „дарё“ деган телеут сўзидан келиб чиққан. Шунингдек, Барнаулка дарёсининг этимологияси „лойқа сув“ деган маънони англатади. Барнаулка дарёси турли органик мунералларга, шунингдек, қумга бой[13].
Гералдика
Барнаулнинг илк герби 1846-йил тасдиқланган. Герб қалқони франсузча гералдик форманинг (тожи ва лентаси йўқ) ҳолатини кўрсатади. Қалқон кўлдаланг икки қисмга бўлинган. Юқори қисми қалқоннинг учдан бир қисмини эгаллайди. Унда Томск губерниясининг асосий элементи (наместник герб) — яшил фондаги чопиб бораётган оқ отнинг кўриниши тасвирланган. От — губерния хўжалигида, тоғли саноатда транспорт хизматларини бажарадиган асосий символ ва чорвачилик учун энг қулай ҳайвон. Гербнинг пастки қисмида ҳаво ранг муҳитда тутаб турган қизил рангли кумуш домна печкаси жойлашган. У ўз навбатида мамлакатдаги кумуш эритиш саноатининг символи сифатида кўрсатилган. Ҳозирги пайтдаги герб 1995-йил 16-ноябрда тасдиқланди. Унинг асл нусхаси (ранг-баранг ва қора-оқ тасвирлар) Барнаул шаҳрининг ҳокимятида сақланмоқда ва унга қизиққан кишилар бемалол эришса бўлади.
Барнаул байроғидаги ҳаво ранг шаҳарнинг жойлашган ери — Об дарёсининг символи. Байроқнинг марказида шаҳарнинг герби жойлашган[14].
Революциягача давр
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Генеральный план городского округа - города Барнаула Алтайского края, 2013-08-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-07-20
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Оценка численности постоянного населения на 1 января 2013 года“. Территориальный орган Федеральной службы государственной статистики по Алтайскому краю. 2013-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-апрел. (WебCите сайтида 2013-04-17 санасида архивланган)
- ↑ В состав агломерации согласно Схеме территориалного планирования Барнаулской агломерации[сайт ишламайди] входят городскиэ округа Барнаул и Новоалтайск, а также Первомайский муниципалний раён, численност указанних муниципалних образований на 1-января 2013 года дана согласно %29.ҳтм Осенка численности постоянного населения на 1-января 2013 г. и среднегодовая за 2012 год.[сайт ишламайди]
- ↑ Общая площадь земель муниципального образования город Барнаул, 2014-03-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-07-23
- ↑ . Барнаул. Илмий-ма'лумот берувчи атлас / В. Ревякинанинг редаксияси балан С. — Барнаул: ПО Инжгеодезия.
- ↑ 1883-йил Рус географик жамоати ва унинг Ғарбий Сибир бўлимининг топшириғи бўйича Олтой ва Саян тоғларига қилинган саёҳат — Рус географик жамоати ва унинг Ғарбий Сибир бўлими.
- ↑ {{{сарлавҳа}}} : газета.
- ↑ Тужилин Н. ҳттп://www.библиотекар.ру/энcМир/67.ҳтм — Қрим. — Симферопол.
- ↑ 9,0 9,1 [Что в имени твоём? {{{сарлавҳа}}}] : журнал.
- ↑ Паллас П. С. Россиянинг ҳудудларига саёҳат 1773—1778. 5 томлик. Китоб 2. — СПБ.
- ↑ „Олтой тарихининг хронологияси — 1734-йил“ (деадлинк). Олтой давлат университети. 2009-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 21-сентябр.
- ↑ „Шаҳар тарихи“. «Барнаул-инфо» сайти. 2011-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 21-сентябр. (WебCите сайтида 2011-08-19 санасида архивланган)
- ↑ Юрий Гончаров, Александр Старцев. „Ҳудуднинг пойтахти Бобровка деб номланиши мумкин, аҳолиси эса — бобровликлар деб номланишдан йироқ эмас.“ (деадлинк). ПолитСибРу (28-июл, 2006). 2007-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 21-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-11-16 санасида архивланган)
- ↑ „Барнаул шаҳри“. Сайт ҳералдиcум.ру. 2011-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-феврал.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
