Barograf
Qiyofa
Барограф (баро... ва юн. грапҳо — ёзаман) — атмосфера босимини узлуксиз қайд қилиш учун мўлжалланган асбоб. Ишлаш тарзига қараб, анероидли ва симобли хилларга бўлинади. Амалда анероидли барограф кўпроқ ишлатилади. Унинг қабул қилувчиси бир-бирига маҳкамланган анероид қутиларидан иборат. Атмосфера босими ўзгарганда қутилар қисилади ёки чўзилади, натижада уларнинг қопқоқлари кўтарилади ёки пасаяди ва шунда перо даражаларга бўлинган лентага муайян чизиқларни чизади. Шу тариқа атмосфера босими қайд қилиб борилади. Жуда сезгир барограф микробарограф деб аталади. Метеорология стансияларида, самолёт ва аэростатларда ишлатилади (қаранг Барометр).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |