Barokko

Барокко (итал. бароccо — ажиб, ғалати) — ХВИ аср охири — ХВИИИ аср ўрталарида Европа ва Америка санъатидаги асосий услублардан бири. Европада миллат ва миллий давлатлар жадал шаклланаётган даврда Уйғониш даври бадиий маданияти ва субектив ҳис-туйғуларни ифодаловчи манеризм ўрнига вужудга келди. Аристократия ва черков билан боғлиқ бўлган барокко санъати уларнинг шон-шуҳратини оширишга ҳамда тарғиб этишга қаратилган эди. Барокко санъатига антифеодал чиқишлар, миллий озодлик ҳаракатлари ўз таъсирини кўрсатиб, унга демократик исёнкорлик руҳини киритди. Дабдабага мойил бўлган барокко дунёнинг яхлитлиги, чексизлиги, мураккаб ва ранг-баранглиги, доимий ўзгарувчанлиги ҳақидаги янги тасаввурларни, инсонни ўраб турган муҳит ва бошқаларга бўлган қизиқишларни акс эттиради; унга кескинлик, образларнинг ҳаракатчанлиги, ҳис-туйғулар курашининг шафқацизлиги, тантана ва улуғворликка ҳаракат, мавжуд борлиқ билан хаёлий орзуни уйғунлаштириш, санъатлар уйғунлигига интилишлар хос.

Барокко услубида қурилган меъморий мажмуалар фазовий ечими, майда меъморий безакларга мўллиги ва ягона ғояга бўйсуниши билан ажралиб туради. Меъморлар шаҳар кўча ва майдонларига, у ердаги мавжуд қурилишларга улуғворлик бериш учун турли оптик ва бошқа қонунларга мурожаат қиладилар, тескари перспектива қонунларидан фойдаланадилар. Тасвирий санъатда диний, мифологик ва мажозий мавзулардаги безак мужассамотлар, тантанавор дабдабали портретлар кенг ўрин эгаллайди.
Барокко Италияда шаклланиб ривожланди. Меъмор ва ҳайкалтарош Л. Бернини, меъмор Ф. Борромини, Г. Гварини, ранг-тасвирчи демократик реализм йўлбошчиси Караважо, академизм йўлбошчиси ака-ука Каррочилар, деворий ранг-тасвир усталари Ж. Б. Теполо ва бошқа шу санъат ривожига катта ҳисса қўшди. Фландрияда П. П. Рубенс, А. ван Дейк, Я. Ёрдане, Ф. Снайдерс ижодида Б. тўлақонли ва ҳаёт ҳақиқатига яқин ҳолда ривожланса, Испания, Португалия, Германия ва бошқа Европа мамлакатларида маҳаллий ҳаёт ва анъаналар таъсирида ўзига хос йўналишни шаклланишини таъминлади. Франсияда классицизм билан уйғунликда ўзига хос жимжимадорлик касб этди. Россияда ХВИИИ аср 1-ярмида Петр И ислоҳотлари ва дворян монархиясининг мустаҳкамланиб бориши билан ривожланди. Петербург, Москва шаҳарлари, шаҳардан ташқарида яратилган шоҳ ва зодагонларнинг уй ва саройларида шу давр руҳи ўз ифодасини топди: Петр И саройи (Петергоф), Сарское Село (Пушкино шаҳри), Петербургдаги қатор сарой, монастир ва соборлар (Қишки сарой, Смолний монастири ва бошқалар) шулар жумласидан. Меъморлардан В. Растрелли, Д. Ухтомский, С. Чевакинский ва бошқаларнинг ҳиссаси катта. Тасвирий санъатда дунёвий мавзулар, давлат арбобларининг тантанавор, кўтаринки руҳдаги дабдабали портретларида ўз ифодасини топди. К. Растрелли ҳайкалтарошлик асарлари, И. Никитин, А. Б. Антропов ранг-тасвирлари шулар жумласидан.
Барокко Италияда ривожланиб Европага кенг ёйилди. Кейинроқ эса европаликлар босиб олган қитъа ва минтақаларга ҳам бу санъат таъсири кириб борди. Америка, Осиё, Австралияда барокко усулида яратилган асарларнинг мавжудлиги шундан. Ўрта Осиёда рус истилосидан кейин қурилган меъморлик мажмуаларида, жумладан сарой, собор ва монастирлар биноларида шу санъатиинг таъсири ва белгилари мавжуд.
Барокко мусиқада асосан мусиқали театр турларида (айниқса опера жанрида), шунингдек чолғу камер (cонcерт, гроссо, соната) ва орган асарларида намоён бўлди. Барокконинг энг ёрқин намояндалари Г. Гендел, Ж. Габриели, О. Фрескобалди, К. Монтеверде, Д. Букстехуде, И. Бах ва бошқа барокко услуби билан бир пайтда классицизм услуби ҳам ривож топди.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |