Barot sulton
Qiyofa
- Википедияда исми Барот бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Барот султон — манғитлар сулоласидан, Бухоро хони Муҳаммад Раҳимнинг укаси. 1756—1758-йилларда Бухоро хонлигида Самарқанд беклиги ҳокими[1].
Тарихи
Барот султон манғит уруғидан бўлган Муҳаммад Ҳакимбий хонадонида туғилган. Манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳимхон Самарқанд ва Ўратепаани босиб олгач, укаси Барот султонни Самарқандга ҳоким этиб тайинлайди[1][2][3]. 1758-йилда Муҳаммад Раҳимхон вафотидан кейин Бухородан бир қанча вилоятлар ажралиб чиқди. Ўратепа ва Хўжанд ҳокими, юз уруғидан бўлган Фозилбий Самарқанд, Каттақўрғон, Хатирчи ва Жиззахни эгаллайди, натижа Барот султоннинг Самарқанддаги ҳукмронлиги ўз ниҳоясига етади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний. „Тарихи салотини манғития“ (рус тилида). Москва. Издателство восточной литератури (1962). 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
- ↑ Алехандер Бурнес, Травелс инто Бокҳара беинг тҳе аccоунт оф а жоурней фром Индиа то Cабоол, Тартарй анд Персиа. Волуме ИИ. Неw Делҳи, Мадрас, Асиан эдуcатионал сервиcес, 1992, с.358
- ↑ История Казахстана в персидских источниках. Т.2. Алмати: Дайк-пресс, 2005, с.282.