Barra binti Samval
Барра бинти Самвал (арабча: بَرَّة بِنْت سَمَوْأَل, ибронийча: ברה בת שמואל; Барра бат Самвал) Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг рафиқаси Сафия бинти Ҳуяйнинг онаси бўлиб, Муҳаммад билан алоқада бўлган араб яҳудий қабиласи аъзоларидан бири эди.
Барра бинти Самвал | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Турмуш ўртоқ(лар)и | Ҳуяй ибн Ахтаб |
| Фарзандлари | Сафия бинти Ҳуяй |
| Ота-онаси |
|
Биографияси
Барра бинти Самвал Бану Ҳорис қабиласидан бўлган таниқли жангчи шоир Самвал ибн Адиянинг қизи бўлган. Унинг Рифоа ибн Самвал исмли укаси бўлиб, милодий 565-йилда вафот этган, бу вақтда Барра бинти Самвал камида 45 ёшда бўлиб, қизи Сафия бинти Ҳуяйни дунёга келтирган. Шу сабабли Барра бинти Самвал ва Рифоа ибн Самвалнинг исмлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлса-да, улар ака-сингил бўлмаслиги ҳам мумкин. Бошқа бир тахминларга кўра, Бану Қурайза қабиласи вакилларидан бири милодий 622-623-йилларда Муҳаммадга қарши жангларда иштирок этган таниқли Самвал ибн Зайд ҳам Барра бинти Самвалга қариндош бўлиши мумкин. Шунингдек, унинг Аззол ибн Самвал, Қурайза қабиласи бошлиғи Каъб ибн Асад билан қариндош бўлиши мумкинлиги айтилади.
Барра бинти Самвал ўз даврининг энг йирик яҳудий қабилаларидан бири бўлган Бану Нодир қабиласи бошлиғи Ҳуяй ибн Ахтабга турмушга чиққан[1]. Кейинчалик Мадинада яшаб, Бану Қурайза қабиласига ўтган. Барра ва Ҳуяйнинг камида уч нафар фарзандлари, бир ўғли, Сафия исмли қизи ва яна бир қизи бўлган[2]. Милодий 625-йилда Бану Нодир қабиласи Мадинадан қувилганида, Барра оиласи билан Ҳайбарга жойлашган.
Барра бинти Самвал Ҳайбарда катта мавқега эга бўлган, у ерда эри Ҳуяй ибн Ахтаб раҳбар сифатида тан олинган. Муҳаммад билан тўқнашув давомида унинг қариндошлари Саллом ибн Абу ал-Ҳуқайқ ва Усайр ибн Заримларнинг ўлдирилган. Милодий 627-йилнинг май ойида Хандақ жангида қатнашгани учун эри ва ўглининг, шунингдек, қурайзалик бошқа яна кўплаб эркак қон қариндошларининг боши кесилган, аммо унинг акаси Рифоа мусулмон аёлдан паноҳ топгани учун тирик қолган[3].
Барра бинти Самвалнинг қизи Сафия дастлаб Бану Нодирлар етакчиси Саллам ибн Мишкамга турмушга чиққан эди. Кейинчалик милодий 628-йилги Ҳайбар жанги воқеаларидан кейин ўлдирилган Кенана ибн ал-Робий ибн Абу ал-Ҳуқайқ билан оила қурган. Сафия Кенана оиласининг бошқа аёллари қатори асирга олинган, аммо унинг уруш асирлиги мақоми Ислом пайғамбари Муҳаммадга турмушга чиқиши билан тугаган. Шундай қилиб, Барра бинти Самвал Муҳаммаднинг қайнонаси сифатида танилган. Бироқ 628-йилдан кейин унинг тақдири қандай кечганлиги билан боғлиқ маълумотлар мавжуд эмас.
Манбалар
- ↑ жеwишенcйcлопедиа.cом
- ↑ Йитзҳак, Р. (2007). Муҳаммад’с Жеwиш Wивес. Жоурнал оф Религион анд Соcиэтй, 9, 1-14.
- ↑ Гуиллауме, А. Тҳе Лифе оф Муҳаммад: А Транслатион оф Ишақ’с Сират Расул Аллаҳ.