Barrankilya
Барранкиля — Колумбиянинг шим.- ғарбидаги шаҳар, Атлантико департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,35 млн. киши (1985, шаҳар атрофи билан). Магдалена дарёси бўйидаги порт, океан кемалари ҳам кира олади. Мамлакатнинг савдо-саноат маркази. Нефтни қайта ишлаш, кимё, семент, поябзал, тўқимачилик, металлсозлик ва кемасозлик саноати корхоналари мавжуд. Б. порти орқали четга кофе, тери, нефт маҳсулотлари чиқарилади. Халқаро аэропорт, университетлар бор. Шаҳарга 1629-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |