Barrikada
Баррикада (франс.), кўча банд - кўча, йўл, кўприк ва тоғ йўлларида турли нарсалардан (ходалар, қум солинган қоплар, тошлар ва бошқалар) қуриладиган сунъий мудофаа тўсиғи. Баррикада қадим замонлардан босқинчиларга қарши қўллангани маълум. Тарихий манбаларда Баррикада чеп деб тилга олинади. Баррикада ХИХ-асргача тош, қум солинган қоп, хода, қулатилган дарахтлар ва шаҳри к.дан қурилган. ХХ асрдан аҳоли яшайдиган жойларни танк ва зирҳли машиналардан сақлаш учун махсус муҳандислик тўсиқлари барпо этила бошланди. Бундай Б. темир-бетондан, турли блоклардан ясалиб, кўча ва юлларга шахмат катаги тартибида 2 — 3 қатор қурилади. 1871-йил Париж коммунаси пайтида коммунарлар, 1905 — 07-йиллардаги рус инқилоби пайтида ишчилар томонидан кенг қўлланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |