Barsiso
Барсисо – шайтонга ишониб, гумроҳ бўлган обиднинг номи.
Барсисо қиссаси “Тафсири Табарий”да “Ҳашр” сураси 16-оятининг тафсири зайлида келган. Алишер Навоий Ибн Аббос ривоятига асосланиб, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”да Барсисо ҳақида қуйидагича маълумот берган: Барсисо яҳуд қавмидан бўлиб, етмиш йил мунтазам тоат-ибодат қилади. Буни кўрган халқ унга эътиқод қўйиб, мурид тушади. Шайтон солиҳ киши қиёфасига кириб, бир йил давомида у билан бирга ибодатхонада ибодат қилади. Бу орада улар дўст ҳам тутинишади. Шайтон Барсисога давосиз дардларга ҳам шифо бўладиган бир дуо ўргатади. Барсисо бу дуо билан подшоҳнинг қизини даволайди ва эл орасида янада машҳур бўлади. Бир куни шоҳ яна муолажа қилиш учун қизини Барсисога ишониб, ёлғиз қолдиради. Барсисо ёлғиз қолган пайтда шайтон васвасасига берилиб, қизнинг номусига тегади. Шунда шайтон Барсисога энди бу қизни ўлдириб, қариндошларига “қиз уйдан чиқиб кетди”, деб айтишни маслаҳат беради. Барсисо шайтон айтгандай қилади. Сўнг шайтон подшоҳга асл ҳақиқатни айтиб беради. Подшоҳ Барсисони азобли ўлимга маҳкум этади. Шайтон яна инсон қиёфасига кириб, уни ўзига сажда қилишга даъват этади. Барсисо шайтонга сажда қилиб, имонсиз ҳолда оламдан ўтади:
Бўлма мағрури кўҳ ёки асо,
Кўрки не ишга қолди Барсисо.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |