Basenji
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Басенжи (басенжи), африкалик ҳурмайдиган ит, энг қадимги ит зотларидан бири ҳисобланади.
Итнинг тарихи
Қадимги Мисрда бу итлар фир’авнларга совға сифатида олиб келинган, Мисрликлар бу ит зотини жуда ҳурмат қилган ва уларни тирик тумор деб ҳисоблаган. Бу гапнинг исботини фир’авн қабрларидаги девор тасвирлари, шунингдек итларнинг топилган мумиялари тасдиқлайди. Басенжи каби итлар Нубияда (замонавий Судан ҳудуди) кенг тарқалган. Керманинг қадимги Нубия маданияти даврида археологлар аёл қабридан, басенжига ўхшаш итнинг суяк қолдиқлари топилган.

Конго Демократик Республикаси) ҳайвонларни овлаш мавсумида бу ит зотидан ёрдамчи сифатида фойдаланишади ва уларни юксак этироф этишади. Басенжи итлари 1895-йилда биринчи марта Африка қитъасини тарк этди ва денгизчилар томонидан Англияга олиб кетилди, аммо бу итлар иқлимга мослаша олмай қирилиб кетди.
1905-йилда Басенжи Берлин ҳайвонот боғида экзотик ҳайвонлар сифатида пайдо бўлди ва 1930-йилларда улар Англияга олиб келинди, у ерда Басенжи зотидаги стандарти тасдиқланди, бугунги кунда ҳам боқиб келинади. 1937-йилда биринчи Басенжи Америка Қо'шма Штатларидаги кўргазмада „Конго териери“ номи билан пайдо бўлди, шундан кейин бу зот эътиборга олинди. 1941-йилда Америкага бир нечта басенжи олиб келинди ва бу зотнинг дунё бўйлаб тарқалиши улар билан бошланди. Басенжи ҳам ҳуриши мумкин, лекин одатда фақат бир марта ҳурийди ва кейин жим қолади. Шунингдек, у қисман хонакилаштирилган деб тахмин қилинади. Унинг метаболизми бошқа уй ҳайвонлариникига ўхшамайди.

Тавсифи
• Бўйи — 43 см
• Вазн — 11 кг
• Ранги — 4 хил
Манбалар
1)Ноонан, C. Ҳ. Б.; Кай, Ж. М. (1990). „Преваленcе анд Геограпҳиc-дистрибутион оф Фанcони сйндроме ин Басенжис ин тҳе Унитед Статес“. Жоурнал оф тҳе Америcан Ветеринарй Медиcал Ассоcиатион.
2)Доллман, Гуй (Април 1937). „Тҳе Басенжи Дог“. Жоурнал оф тҳе Роял Африcан Соcиэтй
3)Эдwардс, Ричард Ж.; Фиэлд, Матт А.; Фергусон, Жамес М.; Дудченко, Олга; Кеилwаген, Женс; Росен, Бенжамин Д.; Жоҳнсон, Гарй С.; Риcе, Эдwард С.; Ҳиллиэр, Ла Деанна; Ҳаммонд, Жиллиан М.; Тоwарниcки, Самуэл Г.; Омер, Арина; Кҳан, Руқайя; Скворцова, Ксениа; Богдановиc, Озрен; Заммит, Роберт А.; Аиден, Эрез Лиэберман; Wаррен, Wеслей C.; Баллард, Ж. Wиллиам О. (2021). — „Чромосоме-ленгтҳ геноме ассемблй анд струcтурал вариатионс оф тҳе примал Басенжи дог (Cанис лупус фамилиарис) геноме“