Bashshor al-Asad
Башшор Ҳофиз ал-Асад (арабча: بشار حافظ الأسد Баššāр Ḥāфиẓ ал-ʾАсад; 11-сентябр 1965-йил, Дамашқ) — 2000-йил 17-июлдан 2024-йил 8-декабргача Сурия Президенти.
| |
| Мансабда бўлган йиллари 17-июл 2000-йилдан – 8-декабр 2024-йилгача | |
|
Таваллуди |
11-сентябр 1965-йил Дамашқ, |
|---|---|
| Сиёсий партия | ал-Баъс |
| Турмуш ўртоғи | Асмо Асад |
| Имзо | |
Биографияси
Башшор ал-Асад отаси мамлакат олий раҳбарига айланишидан роппа-роса беш йил олдин, 1965-йилда пойтахт Дамашқда дунёга келган. Беш фарзанднинг учинчиси бўлган Башшорнинг болалиги шоҳона ўтган. Суриянинг бўлажак раҳбарига нисбатан атрофдагиларнинг эътибори камроқ эди. Ҳамманинг оғзида унинг акаси Босил бўлиб, харизматикаси, ўзига ишонганлиги билан айнан у Ҳофизнинг вориси сифатида кўриларди. Башшор эса уятчан ва сиёсатга қизиқмасди[1].
Башшор ўрта мактабни 1982-йилда тамомлади ва ҳарбий доктор бўлишга қарор қилди. Мақсадини амалга ошириш учун Лондондаги Wестерн Эе Ҳоспиталнинг офталмология факултетига йўл олди.
1994-йилда Башшорнинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетади, акаси Босил автохалокатда вафот этади. Эндиликда бутун эътибор ҳеч ким кутмаган ворисга қаратилади. Босилнинг дафн маросими тугаши биланоқ Башшорнинг президентликка тайёргарлик даври бошланади: у ҳарбий академияга жойлашади ва марҳум акасининг офисида ишлай бошлайди.
Ҳофиз ал-Асад ҳам 2000-йил 10-июнда вафот этади. 34 ёшли бўлажак президентнинг олдида бир муаммо пайдо бўлади: ҳокимиятни қонуний эгаллаш учун унинг ёши етмас эди. Бунинг имкони тез орада топилади, парламент президентликка номзоднинг ёшини 34 ёшгача минималлаштиради. Ана шундан сўнг „адолатли“ сайловлар ўтказилади ва 2007-йилда Сурия халқи Башшор ал-Асадни яна бир бор „қайта сайлайди“.
Президент бўлишини ҳеч ким тахмин қилмаган Башшор давлатни шу пайтгача қойиллатиб бошқаролмади. Кўпчиликнинг фикрича, унда марҳум акасидагидек харизма ва ишонч етишмайди. 1983-йилдаги давлат тўнтариши амалга ошмай мамлкатдан қочиб кетган Башшорнинг амакиси Рифат жияни ҳақида CННга шундай деганди: „Башшор режим унинг номидан нимага қарор қилса, фақат шунга эргашади.“
Балки Башшор ал-Асаддан яхши доктор мумкин эди, лекин у яхши давлат раҳбари бўлолмагани аниқ. У ҳақида Суриянинг собиқ Бош Вазири Абдул Ҳалим Ҳаддам шундай дейди: „Сиз эрта тонгда у билан ниманидир муҳокама қилишингиз ва икклангиз бир қарорга келишингиз мумкин, лекин тушдан сўнг бошқа биров келиб, унинг фикрини ўзгартириб кетиши жуда осон.“
Тўсатдан келган олий лавозим ва унинг уқувсизлиги Сурияни ёмон аҳволга бошлаб келди. Башшор ал-Асаднинг ҳаракатларидан, у мамлакатни сақлаб қолиш учун эмас, балки ўз жонини сақлаб қолиш учун курашишни пайқаш мумкин. Башшор ҳеч қачон президент бўлишга ҳаракат қилмаганди, одамлар ҳам уни бўлажак раҳбар сифатида кўришмасди. Барча тахминлар ҳақиқат бўлиб чиқди: Башшор ал-Асад „яхши“ диктатор бўлолмади. Ал асад мамлакатни яхши бошқара олмаган болса 24йил давомида раҳбарлик қилган...
Манбалар
- ↑ СУРИЙАГА САЙОҲАТ[сайт ишламайди]
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |