Bashorat
Башорат (араб. — хушхабар, суюнчи хабар) — илмий билишнинг бир шакли, ҳали фанга тўла маълум бўлмаган, имконият тариқасидаги ҳодисалар, турли жараёнлар тўғрисида олдиндан фикр айтиш. Башорат ижодий жараён бўлиб, табиат, жамият тараққиёти обектив қонунларининг фанда ўрганилган асосларига суянади, шундан келиб чиқади. Ҳар бир фан Башорат учун бой материал беради. Мас, астрономиядаги билимлар Ой ва Қуёш тутилиши муддатини бир неча йил олдин аииқ қилиб белгилаш имконини берди; кимедаги билимлар асосида ҳали топилмаган элементлар олдиндан айтилди ва ҳоказо. Назарий ва тажриба маълумотларини умумлаштириш, ҳодисалар қонуниятлари ва алоқасини ҳисобга олиш асосида олдиндан айтиш ижтимоий ҳаётда, фан ривожида муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |