Басиани жанги — ХИИИ асрда Грузия қироллиги ва Салжуқий Рум султонлиги қўшинлари ўртасида Басиани водийсида, Эрзурум шаҳридан 60 км шимоли-шарқда ҳозирги Туркия Республикасида жойлашган ерда бўлиб ўтган. Жанг 1202-йилдан 1205-йилгача ҳар хил саналарда бўлиб ўтгани тахмин қилинади, аммо сўнгги пайтларда 1203-йил ёки 1204-йилларда бўлиб ўтган деган тахмин устунлик қилмоқда. Замонавий мусулмон солномачиси Ибн Биби ҳижрий 598-йилда (1201-йил 1-октабр - 1202-йил 19-сентабр) жангни бўлиб ўтганини билдирган. Замонавий турк тарихчилари Мижингерд қалъасини (Мазанкерт) жанг жойи сифатида белгилайдилар.

Басиан жанги
Грузия-Салжуқ урушларининг бир қисми
Саналар 1202-йил 17-июл
Уруш ери Басиани
Натижа Грузия қироллигининг ғалабаси
Ҳудудий
ўзгаришлар
Тбилиси, Кавказортининг катта қисми, Онадўли ва Арманистонни озод қилиш
Рақиблар
Gruziya Грузия қироллиги Рум султонлиги
Қўмондонлар
Давид Сослан
Закария Мхаргрдзели
Ахалтихнинг Шалваси
Сулаймон ИИ
Кучлар
65,000 150,000[1]

Фон

Бу жанг Грузия монархлари ва Онадўлининг Салжуқий ҳукмдорлари ўртасидаги минтақанинг ХИ-ХИИИ асрларда бўлиб ўтган бир қанча урушларидан бири эди. Бу уруш грузинларнинг жанубга томон юришларини олдини олиш мақсадида Салжуқийлар томонидан бошлатилган. Ушбу тўқнашув ҳақидаги воқеа замонавий грузин, арман ва ислом манбаларида келтирилган.

Жанг

Сулаймоншоҳ ўзининг вассал бекларига мактуб юбориб бир жойга тўплаган ва иларнинг қўшини билан қо'шилиб, Грузия ҳудудларига о'тиб, Басиани водийсида қароргоҳ қурган. Тамара тезда бутун мамлакат ҳудудида чақирув эълон қилган ва қўшин йиғиб, энг яхши ишонган қўмондони Давид Сосланни қўшинга бош қўмондон қилиб тайинлаган. Сослан ва амирспасалар Закария Мхаргрдзели бошчилигидаги Жавахетиядаги асосий базадан тўсатдан Басианига бостириб кириб, душман қароргоҳига ҳужум қилганлар. Кучли жангда Салжуқийлар қўшинлари грузинларнинг бир неча ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлишган, аммо охир-оқибат улар мағлубиятга учраганлар ва уларнинг амалга оширмоқчи бўлган ҳужумлари бошланмасдан тугади. Султоннинг грузинларга мағлуб бўлиши халқ ва аскарлар орасида ваҳима келтириб чиқарди. Султон Сулаймон жангда яраланди ва Эрзурумга қайтиб кетди.

Жангнинг оқибати

Грузинлар Сулаймоншоҳ ИИ нинг укасини қўлга олдилар, кейинчалик уни таҳқир билан битта тақага алмаштирдилар. Ушбу ҳаракат Тамара Кавказ, Онадўли, Арман тоғлари, Ширвон ва Қора денгизнинг ғарбий қисмларида мутлақ ҳокимиятга эга эканлигини намойиш этди. Басиандаги ғалаба Грузияга жануби-ғарбий қисмида ўз позицияларини таъминлашга ва салжуқийларнинг қайта тикланишига имкон бермасликка олиб келди. Тамара синглисининг эри бўлган Требизондлик Алексиос И га кучли қўшин берди. Шунинг учун Грузия қироллиги самарали равишда турк давлатлари ва феодал грузин ерлари ўртасида буфер зонасини яратди.

Манбалар

  1. ↑ Жавакҳишвили, п. 249