Бастардо — Португалиядан келтирилган винобоп узум нави. Тупи ўртача, баъзан заифроқ ўсади. Узум боши силиндр конуссимон шаклда, кичик (бўйи 8 — 12 см, эни 6 — 8 см), тиғиз, банди қисқа, вазни 90 — 120 г . Ғужуми майда (8 – 12 мм), думалоқ, қора, сершира, пусти пишиқ. Фаол ҳарорат йиғиндиси 2900 — 3100° бўлганда 145— 150 кунда пишади. Сентабрнинг 2-ярмида етилади, таркибидаги қанд 28 — 32% га етади. Ҳосиддорлиги 100 — 120 с/га. Совуққа чидами ўртача. Касаллик ва зараркунандаларга чидами паст. Новдалари ўртача узунликда кесилиб, камроқ қолдирилади. Б. билан Саперави навини чатиштириб чиқарилган Магарач бастардоси нави (И. В. Папанов) кўпроқ экилади (қаранг Ток.).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил