Бастион (франс. бастион — мустаҳкам қўрғон) — атрофи мустаҳкам девор билан ўралган, бешбурчак шаклида қурилган ҳарбий истеҳком. Б.да замбаракларни ўрнатиш учун махсус кўтармалар қурилади, мудофаа девори ва хандақнинг олди, ён томонини ўққа тутиш учун ўт очиш нуқталари ўрнатилади. Б. биринчи марта Италияда ХВ асрда пайдо бўлган. Б. ўз вақтида зўр ва ишончли истеҳком вазифасини ўтаган. Б. ХИХ аср ўрталаригача қўлланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил