Batareya
Батарея (франсузча: баттериэ, баттре – урмоқ) – артиллерия қисмлари ва ҳарбий кемаларда 2 – 4 ёки ундан кўпроқ тўплардан иборат артиллериянинг биринчи ўт очувчи ва тактик бўлинмаси. Иккита ўт очувчи ва битта бошқариш заводидан иборат. Полк (дивизион) таркибида ёки алоҳида бўлиши мумкин. Б. ёпиқ ва очиқ позициядан ўт оча олади. Артиллерияда тўп, гаубица, миномёт, ҳавога отадиган, танкларга қарши ҳужумда бошқариладиган реактив снарядлар Б.си бўлади. Оптик разведка, метеорология, суратга олиш, топография, радиотехника, прожектор ва бошқа Б.лар ҳам бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Викииқтибосда Батареяга тегишли иқтибослар мавжуд. |