Batial
Батиал (юнонча батҳйс — чуқур), батиал зона — Дунё океанинин сублиторал ва абиссал (чуқур) қисмлари оралигидаги зона (чуқурлиги 200 м дан 3000 м гача). Геоморфологик жиҳатдан материк ён бағри зонасига тўғри келади. Океан майдонининг 1/5 қисмини Батиал эғаллайди. Батиалда океан туби релефи жуда нотекис; сув температураси ва шўрлиги йил давомида деярли ўзгармайди. Чуқур сув остида яшашга мослашган балиқлар, моллюскалар ва бошқа жониворлар учрайди. Организмлар орасида ҳайвонлар кўпроқ. Ёруғлик кам бўлганидан ўсимлик жуда оз (қаранг Батиал ётқизиқлар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |