Батиржан Амангелдиович Смаков – (қозоқча: Батыржан Амангелдіұлы Смаков; 1986-йил 13-сентябр, Қарағанда, Майқудиқ тумани) – Қозоғистондаги ягона контратенор[1][2]. Қозоқ миллий санъат университети „Хор дирижёрлиги“ кафедраси мудири[3].

Батиржан Смаков
қозоқча: Батыржан Смаков
Таваллуди 1986-йил 13-сентябр
Қарағанда, Майқудиқ
Касби Дирижёр, опера хонандаси
Фаолият йиллари 2011-ҳозиргача
Гуруҳлари Талабалар хори капелласи
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон

Биографияси

"Қозоқконсерт" билан „Остона Опера“ театрининг махсус таклиф этилган солисти, ҚазМУУ аралаш хорнинг бадиий раҳбари ва дирижёри. Шунингдек, Италиядаги „Cоро Лириcо Перла Верде“ хор ва Ню-Ёркдаги „Глобал Мусиc Партнершип“ дирижёри[4].

У „Жас Дарин“ (Қозоғистон), „Танису“ (Сан-Марино), „Жумеираҳ Соундс“ (БАА), „Ёунг Таленц Wорлд Фестивал“ (Ню-Ёрк) каби халқаро танловлар ҳакамлар ҳайъатининг ҳурматли аъзоси.

2011—2017-йилларда оралиғида Италиянинг Осимо шаҳридаги Халқаро опера академиясида хор дирижёрлиги бўйича, сўнгра Песаро шаҳридаги Жоаккино Россини номидаги консерваториясида таҳсил олган ва кейин қизил диплом билан магистратурани тамомлаган[5].. 2016-йилда суриялик болаларга ёрдам бериш учун бир қатор хайрия концертларидан сўнг ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон рассоми унвонига сазовор бўлди.

2016—2017-йилларда Остана Опера театрида „Орфейнинг қайтиши“ деб номланган иккита яккахон консерт берди[6][7].

2018-йилда Қозоғистоннинг „100 та янги исм“ лойиҳаси ғолиби бўлди[8].

2020-йил 26-февралда Ню-Ёркдаги Карнеги Холл концерт залида чиқиш қилди[9].

2020-йил май ойидан Шабйт талабалар киностудияси негизида „Шабит Мусиc Ҳотел“ онлайн консертлари муаллифи[10].

2021-йил январ ойидан „Қозоғистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси“.

2022-йилдан „Қозоғистон мусиқачилар уюшмаси аъзоси“.

2022-йил 21-июлида Италиянинг Генуя шаҳридаги „Карло Фелиcе“ театри саҳнасида биринчи консерт бўлиб ўтди[11]. У дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан Италия, Франсия, АҚШ, Миср, Иордания, Россия, Полша, БААда яккахон консертлар берди[12]. Қозоқ мусиқасини хорижда тарғиб қилишда фаол иштирок этади[13]. Унинг портфелида тўртта дискография албоми бор.

2024-йилда Италияда ўтказилган Санремо Жуниор ХВИ халқаро болалар қўшиқ танловининг бадиий йетакчиси[14][15].

Илмий ишлари

  • Суйген саулем — нота тўплами[16]
  • Кенг далам — нота тўплами[17]
  • Бала бақити — нота тўплами[18]
  • А'cаппелла хор ишларининг тўплами[19]
  • "Даидидау" - хормейстерларнинг педагогик репертуаридан хрестоматияси[20]

Мукофотлар

  • А.Байтурсинов номидаги олтин медал
  • „Санкт-Петербург бош мукофоти“ лауреати.
  • Туриндаги „Эрта мусиқа танлови“ лауреати
  • „ЙУНЕСКОнинг тинчлик рассоми“
  • „Қозоғистоннинг юзта янги юзи“ миллий лойиҳаси ғолиби.
  • „Италия юлдузи орденинг“ рицарлари

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://форбес.кз/неwс/2017/06/10/неwсид_146842
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  4. ↑ „архив нусхаси“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  5. ↑ ҳттпс://бақ.кз/неwс/отҳернеwс/дара-дауйс-батйрзҳан-смаков-туралй-не-билемиз/
  6. ↑ ҳттпс://форбес.кз/неwс/2016/02/04/неwсид_105440
  7. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  8. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  9. ↑ ҳттпс://www.cарнегиэҳалл.орг/cалендар/2020/02/26/ёунг-таленц-wорлд-фестивал-оф-перформинг-арц-2020-0730пм
  10. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  11. ↑ ҳттпс://дкнеwс.кз/ру/политика/242293-иниcиативй-казаҳстана-и-музйка-великой-степи
  12. ↑ ҳттпс://эгемен.кз/артиcле/198209-дара-дауйс-иэси
  13. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-сентябр.
  14. ↑ „Лучший голос Казахстана выступит на знаменитом детском конкурсе в Санремо“ (ру). Информ.кз (2025-йил 18-феврал). Қаралди: 2025-йил 8-апрел.
  15. ↑ Дана Аменова. „Юная астанчанка представит Казахстан на песенном конкурсе в Италии“ (ру). Казправда.кз (2025-йил 11-март). Қаралди: 2025-йил 8-апрел.
  16. ↑ ҳттпс://казнеб.кз/кк/cаталогуэ/виэw/1648421
  17. ↑ ҳттпс://казнеб.кз/кк/cаталогуэ/виэw/1682197
  18. ↑ ҳттпс://казнеб.кз/кк/cаталогуэ/виэw/1682208
  19. ↑ ҳттпс://казнеб.кз/кк/cаталогуэ/виэw/1674164
  20. ↑ ҳттпс://казнеб.кз/кк/cаталогуэ/виэw/1708875