Батист (франс. батисте) — жуда ингичка пишитилган ипдан полотноли урилишда тўқилган газлама. Зиғир ёки пахта толасидан олинадиган иплардан тўқилади. Оқ ёки ҳар хил оч рангда бўлади. Б.дан ёзги кўйлак, ич кийим, чойшаб, ёстиқ жилдлари ва бошқа буюмлар тиқилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил