Batolit
Батолит (юн. батҳос — чуқурлик, литҳос — тош) — чуқурликда ётувчи магматик тоғ жинсларининг жойланиш шакли. Б. асосан гранитоидларнинг йирик массивлари (қарийб 200 км²)дан иборат. Ер пусти бурмали областларининг чўкинди қатламлари орасида ётади. Нураш натижасида Б.нинг айрим қисми баъзан ер юзига чиқиб қолади. Геофизик тадқиқотлар натижасида барча гранит жисмларнинг шаклан турлича жой олиши ва чегараланган қалинликка эга бўлиши аниқланган. Энг йирик Б.лар Американинг Кордилера тоғларида, Ўзбекистондаги тоғлар (Нурота, Қоратепа, Зирабулоқ, Ҳисор, Чатқол-Қурама)да ҳамда Қозоғистон, Украина, Кавказда бор. Б. тарқалган раёнларда волфрам, молибден, олтин, темир конлари учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |