Батометр — сувнинг кимёвий ва физикавий хоссаларини текшириш, ундаги органик ҳамда анорганик кўшилмаларини аниқдаш мақсадида табиий сув ҳавзаларидан муайян чуқурликда намуна оладиган асбоб. Тез тўладиган ва секин тўладиган хиллари бўлади. Тез тўладиган денгиз Батометр ичи бўш металл силиндр бўлиб, қопқоқ ва термометр билан таъминланади. Оддий шиша идиш секин тўладиган Батометр вазифасини ўтайди. Шиша идиш маълум чуқурликка туширилиб, тиқини махсус чилвир ёрдамида очилади ва сув тўлгач, тортиб олинади. Булардан ташқари туб (чуқурлик) Батометр ҳам бўлади. У билан дарё тубидаги оқизиқлар тутиб олинади ва сувдаги муз кристаллари миқдори ўлчанади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил