Batumi
| Мамлакат | Гуржистон |
|---|---|
| Асос солинган | ИВ |
| Майдон | 64.94 км2 (25.07 кв ми) |
| Аҳолиси (2020) |
169 095 |
| Телефон коди | +995 422 |
| Почта индекс(лар)и | 60106010 |
Батуми (грузинча: ბათუმი) — Гуржистон Республикасидаги шаҳар (1878-йилдан), Ажария Республикаси пойтахти (1921-йилдан). Қора денгиз соҳилидаги йирик порт, курорт шаҳар ва саноат маркази. Боку — Батуми темир йўлнинг охирги стансияси. Жанубда Туркия билан чегарадош. Аҳолиси 152 839 кишидан зиёд (2014). Батумининг иқлими илиқ, нам субтропик. Ўртача йиллик температура 14°, августда ўртача температура 23°, январда 6,4°; ййлига 2500 мм ёғин ёғади. Шаҳар ўрта асрларда Батоми деб юритилган. ХВИИ-асрда Усмонли турклар салтанати таркибига кирган. Берлин шартномасига кўра 1875-йилда Россияга қўшиб олинган.
Нефт қайта ишланади, машинасозлик (кемалар, нефт ва чой саноати учун жиҳозлар, трансформатор, электрокар ва бошқа ишлаб чиқарилади), озиқ-овқат (чой, тамаки фабрикалари, ситрус мевалари маҳ-сулотлари кти ва бошқалар), енгил (кўн поябзал ва тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмалари) саноатлари ривожланган. Техник резина буюмлари, кимё-фармацевтика, кофеин заводлари бор. Педагогика институти, 2 театр, 2 музей, аквариум-делфинарий бор. Батуми ботаника боғида тропик ва субтропик минтақаларга хос ўсимликлар ўстирилади. Шаҳар яқинвда Махинжаури, Зелёний Мис (Яшил бурун), Сиҳисдзири, Кобулети курортлари жойлашган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |