Бау [1] (хитойча анъанавий мусиқий чолғ) — металлдан ясалган тилчали пуфлама чолғу асбоби ҳисобланади.

Бау

Пуфлама мусиқа чолғулари

Мусиқий асбоб Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Юннан вилояти (провинсияси)дан келиб чиққан, аммо бау пуфлама чолғуси бутун Хитойда оммабоп ва машҳур мусиқа асбобига айланди; у ҳали ҳам замонавий хитой композицияларида қўлланади. Ушбу пуфлама мусиқий чолғу яккахон сифатида ишлатилади, уни бир қатор филм ва машҳур композисияларда ёрдамчи чолғу ўрнида эшитиш мумкин.

Бау Хитойда машҳур бўлса-да, мусиқий чолғу Эвропада кўплаб бастакорлар ва ижрочилар томонидан яқинда амалда тадбиқ қилинган. Жумладан, англиялик Роан Лич ва Гуо Юэ, белгиялик Рафаэл де Кок, голландиялик Ҳерманн Виткам баудан фойдаланиб келишади.

Шунингдек

  • Пуфлама мусиқа чолғулари

Манба

  • „Бау“, Музыкальные инструменты. Энциклопедия. М.: Дека-ВС, 2008 — 72-бет. 

Ҳаволалар

  1. ↑ Музыкальные инструменты. Энциклопедия 2008.