Бавурчи, бовурчи – ўрта асрларда туркий халқлар сарой мансабларидан бири. ХИВ асрдан бошлаб туркий манбаларда қайд этила бошлаган. Ошпаз, баковул маъносида ҳам қўлланган. Ҳукмдор ошхонасида хизмат қилган Бавурчининг баковулдан бир поғона паст мансаб ҳисобланганлигини Бобурнинг сўзларидан билиш мумкин: „Бавурчилиқ мартабасидин бакавуллуқ мартабасига еткуруб эрдим“ („Бобурнома“, 210). Бавурчи истилоҳи форс тилида ҳам қўлланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Бавурчи" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил