Baxitli
Бахитли ОФЙ – Қорақалпоғистон Республикасига қарашли қишлоқ. Чимбой тумани таркибига киради[1]. Чимбой шаҳридан 15 км узоқликда жойлашган[2].
Бахитли (Чимбой тумани) | |
|---|---|
| қишлоқ фуқаролар йиг'ини | |
| 42°59′23″Н 59°40′25″Э / 42.98972°Н 59.67361°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Республика | Қорақалпоғистон |
| туман | Чимбой тумани |
| Ҳукумат | |
| • ОФЙ раиси | Рахат Тажимуратов |
| Асос солинган | 1953-йил |
| Аҳолиси | 7 341 киши |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
|
| |
Аҳолиси
Аҳоли сони 7300га яқин. Халқи, асосан, деҳқончилик, чарвадорлик билан шуғилланади[2].
1200дан ортиқ оилада қорақалпоқ, ўзбек, қирғиз ва бошқирд миллатина мансуб инсонлар яшайди[2].
Тарихи
ОФЙ жойлашган ерда Иккинчи Жаҳон уруши йилларида „Октабрнинг 40 йиллиги“ колхози жойлашган. 1953-йили „Бахитли“ овул кенгаши ташкиллаштирилган[2].
1971-йилда „Янги қурол“, „Коммунизм“, „Илич“, „Кунхўжа“, „Дмитриэв“, „Парцезд“ хўжаликлари бирлашмаси „Бахитли“ совхози (кенгаш хўжалиги) бўлиб қайта аталган[2].
1993-йилдан „Бахитли“ овул фуқаролар йиғини деб атала бошлаган[2].
Таркиби

Ҳудудда 4 та мактаб, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та қишлоқ врачлик пункти, 3 та озиқ-овқат дўконидан ташқари „Бахтли“ машина-трактор парки, нефт маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари бўлимлари мавжуд[2].
Автомобилларга газ ва бензин қуйиш тармоғи, суюлтирилган баллонли газ узатиш тармоғи хизмат кўрсатади[2].
Шунингдек, 44 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, қишлоқ аҳолиси пахта, ғалла, полиз маҳсулотлари етиштириш, шу билан бирга чорвачилик, боғдорчилик, балиқчилик билан шуғулланади[2].
Раислари
Совхоз бўлиб ташкил этилганда дастлабки директор бўлиб, кўп йиллар давомида Чимбой туманида қишлоқ хўжалигининг ривожланишига ўзининг фидокорона меҳнати билан катта ҳисса қўшган Узоқбой Бекимбетов тайинланган[2].
Ундан кейинги йилларда Қаржавбой Нурлибоев (1978), Жумабой Жуманиёзов (1984), Бахит Мамбетмуратов (1990), Марат Алламуратов (1997), Жумабой Сирожатдинов (2002), Пўлат Нурманов хўжаликка раҳбарлик қилган[2].
1983-йили „Бахитли“ хўжалигидан П. Сейтов номидаги, „Илич“ бўлимлари асосида янги хўжалик тузилди. Бугунги кунда у Пашентау қишлоқ фуқаролар йиғини деб аталади[2].
„Бахитли“ совхозига Бахит Мамбетмуратов директор бўлган йилларда: 1990-йили болалар боғчаси, 1991-йили 19-сонли мактаб, 1994-йили қишлоқ врачлик пункти, 1996-йили 27-сонли мактаб қурилганини, табиий газ олиб келинганини. Жумабой Жуманиёзов ишлаган даврларда (1984) ички йўллар асфалтланди[2].
Бу маскан 1993 йилдан бошлаб „Бахитли“ овул фуқаролар йиғини деб атала бошлайди. Шундан буён қишлоқ фуқаролар йиғинига Шодимурат Идаев, Жўлимбет Сейтимбетов, Давлатбой Қалилаев, Бахитбой Алиев, Авазбой Юсупбаев, Тўлибой Қаленов ва бошқалар оқсоқоллик қилди[2].
Чегаралари
ОФЙ Қамишариқ, Пешенттов, Тоза жўл, Қўстерак овул ва Гужимли макан фуқаролар йиғини билан чегараланган[2].
Қишлоқлари

„Бахитли“ қишлоқ фуқаролар йиғини ўз таркибига 19 қишлоқни бирлаштиради: Оқтўғин, Қулмон, Серманжап, Аббос Кенегес, Аршон, Оқманғит, Қорасирайроқ, Шуйит, Аббосқорағон, Арсари, Жамбас ариқ, Нўкаркўл ва ҳ.к[2].
Таниқли шахслар
ОФЙ ҳудудидан чиққан таниқли инсонлар:
- Эсемурат Бердимуратов – қорақалпоқ тилшуноси;
- Сражатдин Ахмедов – қорақалпоқ адабиёцҳуноси;
- Ўрозбой Бердимуратов – кимёгар, профессор;
- Алмурод Элмурадов – биолог, биология фанлари доктори;
- Жанабай Мамутов – жамоат арбоби;
- Сийсенгалий Сексенбаев – ўқитувчи;
- Жанабай Жуманиязов – жамоат арбоби;
- Арзайим Ахмедова – педагогика фанлари доктори;
- Серимбет Сейтимбетов – фалсафа фанлари номзоди;
- Қаллибек Исмоилов – ўқитувчи;
- Қурбонгул Аметова – шифокор;
- Алламурат Хўжасов – қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бахитли“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |