Baxmal
Бахмал,юзининг ма'носи оламни ола бахмал, духоба — майин, силлиқ, патли газлама. Патлари табиий ёки сунъий ипакдан, замини ип ёки канопдан тўқилади. Б. тўқишда иккита ўриш ипи ишлатилади: бири замин, иккинчиси эса пат ҳосил қилади. Иккинчи ўриш иплари биринчисидан 4 — 6-марта узун бўлади, чунки иш жараёнида бу иплар арқоқ ўрнига киритилган асос атрофида тугма бандлар ҳосил қилади, сўнгра бандлар махсус пичоқ билан кесилганда ҳурпайиб, патлар ҳосил қилади. Ўзбекистон (Бухоро ва Самарқанд)да қадимдан ишлаб чиқарилади. Бобурнинг маълумотига кўра, Самарқанд жаҳондаги кўпгина мамлакатларга оч қизил Б. чиқариб сотган. Б. Ишлаб чиқариш Бухорода, айниқса, ХИХ асрда ривожланган. Б. кўпинча хандасий ва абрли нақшлар билан безатилган. Абрли Б.да нақшлар иккинчи ўриш ипларида ҳосил қилинади. Б. ХХ асрнинг 20-йларидан тўқув дастгоҳпарида ишлаб чикарила бошлади. Ўзбекистон (Самарқанд шойи тўқиш фабрикаси)да 50-йиллардан Б.нинг узун (6 мм) патли ғижим духоба (пати бир текис бўлмай, гажимланган каби товланиб туради) ва тақир духоба (пати 1 – 2 мм) каби сийракроқ тўқилган хиллари ишлаб чиқарилади. Кейинги йилларда Б. газламаларнинг силлиқ, гулдор, сиқиқ, босма ва бошқа турлари ишланмоқда. Замонавий бахмаллар накшлари тайёр газмол устига босилиши (абрбанди усули қўлланмаслиги) билан ХХ аср бошларигача тўқилган бахмаллардан фарқ қилади. фабрикада тўқилган Б.лардан кийим-кечак, дўппи, сўзана, гулкўрпа, зардевор, дастурхон, кўрпа ва кўрпачалар тайёрланади, мебелларни қоплашда, интерерларни бе-зашда ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |