Baxrom Muzaffer
Баҳром Музаффер (туркча: Баҳрам Музаффер; 1986-йил 4-август, Фарғона) – туркиялик боксчи, енгил ва биринчи оғир вазн тоифаларида жанг олиб боради. 2000-йилларнинг иккинчи ярмидан 2010-йилларнинг биринчи ярмига қадар Туркия миллий бокс терма жамоаси сафида ўйнаган, Европа чемпионатининг бронза медали соҳиби, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори, икки карра Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган.
| Бахром Музаффер | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1986-йил 4-август Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона |
| Бўйи | 188 см |
| Вазни | 91 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | бокс |
| Клуби | (қайси клуб) |
| Медаллар | |
| 2011-йилда Анқарада ўтказилган Европа чемпионати, 3-ўрин | |
Биографияси
Баҳром Музаффер 1986-йил 4-августда Ўзбекистон ССР Фарғона шаҳрида месхетин турклари оиласида дунёга келган. Уч йилдан сўнг ота-онаси Россияга, сўнгра Озарбайжонга кўчиб кетишган ва ниҳоят, 1996-йилда Туркияга жойлашишган.
Илк бор 2005-йилги мавсумда Таллин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, ўз спорт фаолияти билан халқаро майдонда танилди.
2006-йилда Олмаотада ўтказилган талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган. Бир маротаба Туркия терма жамоаси сафида Печ шаҳрида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи чемпионатида иштирок этди ва у ердан енгил вазн тоифасида қўлга киритилган олтин медал билан уйига қайтди.
2007-йилда енгил вазн тоифасида Туркия чемпиони бўлди. Дублиндаги Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Кейинчалик Чикагодаги Жаҳон чемпионатида иштирок этди ва 1/16 финалда ўз баҳсларини якунлади.
2010-йил июн ойида Москвада бўлиб ўтган Европа чемпионатида чорак финалда венгриялик Ёзеф Дармосга кичик очколар эвазига (5:9) ютқазди[1].
Трабзонда бўлиб ўтган Европа Олимпия саралаш баҳсларида енгил вазнда биринчи ўринни эгаллади ва бир қатор муваффақиятли чиқишлари туфайли 2012-йилда Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо 81 кг вазн тоифасидаги биринчи жангида эронлик Эсхон Рузбахонийга баҳсни бой берди ва медаллар учун курашларни тарк этди.
Бахром Музаффер 2015-йилда Бокудаги Европа ўйинларида иштирок этди[2].
Манбалар
- ↑ „Чемпионат Европы 2010: результаты четвертьфиналов“ (рус). вРИНГе.cом (2010-йил 10-июн). 2021-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-август.
- ↑ По материалам бази данних аматеур-бохинг.стрефа.пл
Ҳаволалар
- Бахрам Музаффер(ингл.) – страница на сайте Международного олимпийского комитета