Бахя (форс.) — тўғри чок: 1) рангли йўғон (пахта ёки ипак) ипдан тиқилган чок. Маҳси, этик, туфли ва бошқа бу-юмларга тиқилади; 2) кийим-кечакнинг тўғри чок билан бостирилган қирғоғи, чети; 3) чеварликда кенг тарқалган ва асосий чок. Тайёрланаётган буюмларнинг барча асосий қисмларини бириктириб тикишда қўлланади; 4) меъморликда ғишт териш ва бошқаларда ҳосил бўладиган чок.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил