Баян (қадимий рус бахши-шоири боян номидан) — клавишли, тилчали-дамли чолғу асбоб, хроматик гармоника. Баяннинг "тайёр" аккордли ва "танлама" (бир неча октава учун басда тўлиқ хроматик гаммали, стандарт аккордсиз) хиллари бор. Ўнг қўл клавиатураси клавишлардан эмас, тугмачалардан иборатлиги билан ташқи кўринишда аккордеонюн фарқланади. Баян кларнет, гобой сингари созларнинг товушига ўхшаш садо беради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил