Bayat Muxtorov
Баят Мухторов — ўзбек ҳайкалтароши ва авангард рассом бўлиб, Ўзбекистонда биринчи бўлиб перформанс ва хеппенинг усулларидан фойдаланган.
| Баят Мухторов | |
|---|---|
| Таваллуди |
29-март 1946-йил |
| Вафоти |
11-декабр 2015-йил (69 ёшда) Тошкент Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ҳайкалтарош, авангард рассом |
Таржимаи ҳол
1946-йил 29-мартда Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида дунёга келади, лекин болалигиданоқ оиласи билан Тошкентга кўчиб келади. 1979-йилда Островский номидаги Тошкент сан’ат институтини (ҳозирги Маннон Уйғур номидаги Ўзбекистон Давлат сан’ат институти) монументал ва декоратив пластика бўйича тамомлаган. У 1990-йилда СССР Рассомлар уюшмаси а’зоси бўлди. Баят Мухторов 1995-йилда Москвада у ИФА ((Интернатионал Федератион оф Артисц) - ЙУНЕСКОнинг рассомлар ва дизайнерлар халқаро федерасиясига (сертификат № 5895) қабул қилинди.
Ижодий фаолияти
У кўплаб халқаро ва республика кўргазмаларида, ҳайкалтарошлик симпозиумларида иштирок этган. Баёт Мухторовнинг ижод ишлари Ўзбекистон Давлат сан’ат музейи, шунингдек, Россия, АҚСҲ, Голландия, Италия, Швейсария, Эрон ва бошқа давлатлардаги галерея ва хусусий коллексияларда сақланади. 1985-йилдан Республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда.
Асосий кўргазмалар
- “Шакллантириш” перформанси шунингдек, инсталлясия қилиш, ҳайкалтарошлик намойиши, “Ориент” галереяси, Москва, 1992-йил;
- “Ўргимчак йўли” перформанси, “Варшава” кўргазмалар зали, Москва, 1992-йил;
- “Кўҳна оҳанг” перформанси, шунингдек, инсталлясия қилиш, ЛБҲ ҳайкалтарошлик намойиши, Санкт-Петербург, 1994-йил;
- “Дарвеш ва ўт-ўланлар” перформанси, “18-қават” галереяси, Тошкент, 1996-йил;
- Ҳайкалтарошлик намойиши, илк шахсий кўргазма, Голландия, 1996-йил;
- “Олов” перформанси, шунингдек, инсталлясия қилиш, “Инвариант” галереясида ҳайкалтарошлик намойиши, Тошкент, 1997-йил;
- “Экология” перформанси, шунингдек, инсталлясия қилиш, “Туркистон” галереясида ҳайкалтарошлик намойиши, Тошкент, 1997-йил;
- “Ғайриинсонийлик анатомияси” перформанси, инсталлясия қилиш, “Туркистон” галереясида ҳайкалтарошлик намойиши, Тошкент, 1997-йил;
- Ўзбекистон Тасвирий сан’ат галереясида шахсий кўргазма; ҳайкалтарошлик намойиши, Тошкент-2008-йил;
- Ўзбекистон Тасвирий сан’ат галереясида "Муҳаббатнинг нома’лум ше’рияти"кўргазмасида ҳайкалтарошлик намойиши, Тошкент, 2009-йил;
- Паризод юлдуз туркуми" перформанси, шунингдек, инсталлясия қилиш, ҳайкалтарошлик намойиши, “Паризод юлдуз туркуми” Марказий кўргазмалар залида шахсий кўргазмаси, Тошкент, 2011-йил;
- "Музлик" инсталлясия-перформанси, Сан’ат музейи кўргазмаси, Тошкент, 2013-йил.
Ҳаволалар
- Неофициальная биография Баята Мухтарова
- Современное искусство: «Семург»
- Памяти скульптора Баята Мухтарова выставка «Семург» в ГНБУ
- Фестиваль «Музыка ледников» в Центральной Азии
- В последний путь к «Созвездию Девы» Баята Мухтарова
- Награждены лучшие деятели искусства Узбекистана
- Академия художеств Узбекистана подвела итоги 2012 года
- Ему есть что сказать людям[сайт ишламайди]
- Лабиринты Баята [1]