Байбак, чўл суғури (Мармота бобаc) – суғурлар уруғига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Тийинсимонлар оиласига киради. Танасининг узунлиги 60 см гача, думи 15 см гача, оғирлиги 6,5 кг гача. Россия, Украина ва Шимолий Қозоғистон чўлларида тарқалган. Тупроқда қазилган инларида оила бўлиб яшайди. Эрталаб ва кечқурун фаол ҳаёт кечиради. Қишда 6 ой уйқуга кетади. Сони камайиб кетганлиги туфайли муҳофаза қилинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил