"Баер" – 1863-йилда ташкил топган Германиядаги кимё компанияси. 1992-йилгача Германиянинг „И. Г. Фарбениндустри“ кимё консерни таркибига кирган. Ўғитлар, ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик дориланадиган препаратлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради, агрокимёвий хизмат кўрсатади. Жаҳондаги 150 дан ортиқ мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади. 1992-йилдан Ўзбекистонда ваколатхонаси очилган. Айланма капитали 48,6 млрд. марка, 141 минг ишчи хизматчи ишлайди (1997).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил