Баёт (арабча: بیات‎‎ — тунаш, тунаб қолиш):

  1. Ўн икки мақом тизимидаги муайян шўбалар номи (масалан: Наврўзи Баёт, Баёти Ажам);
  2. Шашмақомда Наво[1][2], Хоразм мақомларида Наво ва Дугоҳ мақомлари таркибидаги шўбалар. Асосий пардалар товуш қатори ре ионий – фа ионийга тўғри келади. Шашмақомнинг Наво мақоми таркибида Талқини Баёт (таронаси билан), Насри Баёт (тароналари билан) ва Уфори Баёт шўбаларидан ташқари чолғу қисмлардан Муҳаммаси Баёт мавжуд[1][2]. Баёт куйи асосида яратилган намуд эса бир неча кўринишларга эга бўлиб, наво мақоми таркибидаги шўбаларнинг авжларида кенг қўлланади;
  3. Фарғона-Тошкент мақом йўлларида беш қисмли йирик ашула туркуми[1][2]. Уларнинг парда тузилиши Шашмақомдаги Баёт шўбаларининг айнан ўзидир. Баёт қисмлари бир-биридан, асосан усул жиҳатдан фарқланади ва мустақил номларга эга эмас. Баёт И – Сарахбор, Баёт ИИ – Тарона, Баёт ИИИ – Савт, Баёт ИВ – Талқинча, Баёт В— Соқийнома (ёки Қашқарча) усулларида ижро этилади. Улар шўба шаклида тузилган бўлиб, авжларида Наво ва Баёт намудларидан унумли фойдаланилган. Баётнинг ўзига хос йўли ҳисобланган Ҳофиз Шерозий ғазали билан айтиладиган Баёти Шерозий ҳам беш қисмдан иборат туркумли асардир. Бастакорлар баёт асосида кўплаб куй, қўшиқ ва ашулалар яратган (Ўйин Баёти, Дутор Баёти, Чапандози Баёт ва ҳоказо). Юнус Ражабий („Лайли ва Мажнун“, „Муқанна“ мусиқали драмалари), Виктор Успенский, Георгий Мушел („Фарҳод ва Ширин“ мусиқали драмаси), Мухтор Ашрафий („Дилором“ операси) ва бошқа ижодида баёт йўлларидан фойдаланган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Баёт“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар