Баёз (арабча: بیاض‎‎ – оқ, оқлик) – икки ва ундан ортиқ шоирлар шеърларидан тузилган шеърий тўплам[1][2].

Тузилиши

Баёзлар сарбаёз (сўз боши), лирик шеърлар (асосий қисм), хотима ва иловадан ташкил топади. Айрим баёзларда шеърлари келтирилган шоирлар номи мундарижа сифатида берилади. Баъзан Баёзларга халқ оғзаки ижоди намуналари: ўлан, латифа, мутойиба, мақол, мусиқий асарлар (Бухоро шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари, ашула ва катта ашулалар) ҳам киритилади.

Тарихи

Илк баёзлар, асосан, машҳур шоирларнинг ғазалларидан тузилган, кейинчалик бунга риоя қилинмаган. Баёзлар деярли лирик жанрдаги асарлардан ташкил топади, унга насрий парчалар айрим ҳоллардагина киритилади. Баёзлар бирор ғоя ёки маълум давр дунёқарашини тарғиб қилмайди, умуман сайлаб олинган асарларда даврийлик ҳам бўлмайди, улар қатъий боб ва бўлимга ажратилмайди, муаллифлар ижоди шарҳланмайди. Кимнинг шеъридан қанча киритиш тузувчи хоҳишига боғлиқ.

Илк баёзлар араб шеърияти ривожланган давр (750 – 1О55)да юзага келган (қаранг Таммом, Саолибий). Туркистонда баёзчилик Х-ХВ асрлар шеърияти таъсирида вужудга келади. 18-ХИХ асрларга келиб улар мундарижа ва мазмун жиҳатдан анча бойиди. Айниқса, Бедил ижодиёти таъсирида Баёз тузиш анъанавий тус олди. Расмий ва норасмий Баёзлар бор. Расмий Баёз махсус котиб, наққош, саҳҳоф томонидан буюртмага ёки муайян шахс талабига мос тарзда тузилади. Норасмий Баёзда безак ва матнларнинг жойлашишида муайян тартиб бўлмайди. Бундайлари ўз навбатида яна иккига бўлинади: а) шоир ёки котиб ўзига маъқул шоирларнинг асарларидан танлаб тузади; б) тузувчининг ўз шеърий тўпламига бошқа шоирлар асарларидан намуналар киритилади (масалан, „Баёзи Мирий“, „Баёзи Розий“, „Баёзи Нодим“, „Баёзи Камий“ ва бошқалар).

Адабий тараққиёт жараёнида баёзлар адабиёт намунасигина бўлиб қолмай, ҳақиқий санъат асарига ҳам айланди, ўзига хос мактаблар пайдо бўлди. Фарғона, Бухоро, Хоразм, Тошкент мактабларига мансуб баёзлар асосан икки тилда – ўзбек ва форс тилларида тузилган. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Муҳаммад Раҳимхон Соний (Феруз) ташаббуси билан расмий баёзлар тузиш ривож топди, юзлаб нақшдор Баёзлар тузилди ва ноёбларидан нусхалар кўчирилди. ХИХ аср охирларида Туркистонда матбаа ишларининг ривожланиши билан қўлёзма баёзлар тузиш давом этгани ҳолда, Тошкент ва Хивада тошбосма баёзлар чоп этиш йўлга қўйилди. Баёз Туркистон халқлари адабиёти тарихини ва девон тузмаган шоирлар ижодини ўрганишда муҳим манбадир[3].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Баёз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Ҳамидова М., Қўлёзма баёзлар – адабий манба, Т., 1981.

Ҳаволалар