Bayram Matjonov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Байрам Матжонов (1940.29.4, Қўнғирот) — қорақалпоқ хонандаси (лирик баритон) ва режиссёр Қорақалпоғистон (1974), Бошқирдистон (1978), Ўзбекистон (1982) халқ артисти. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). Қорақалпоқ давлат филармониясида яккахон хонанда (1963–66), Қорақалпоқ телестудиясида режиссёр (1966-йилдан), бош режиссёр (1967–69), Қорақалпоқ давлат филармонияси (1971–77 ва 1981-йилдан), Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри директори (1978–80). Ёқимли, кенг диапазонли, лирик овоз соҳиби. Ижро услуби юксак маданияти, ўзига хос миллийлиги, ижросидаги фалсафий мазмуни, маҳорат кучи билан ажралиб туради. Репертуаридан қорақалпоқ мусиқали драма ("Ойгул ва Обод", О. Ҳалимов; "Ғариб Ошиқ", А. Бегимов, Т. Олланазаров, О. Ҳалимов ва бошқалар) ва опера ("Ажиниёз", Н. Муҳаммаддинов) лардан ариялар, миллий композиторлар асарлари ("Гўдак ҳақида баллада", "Менинг йигитлик пайтим, сенинг қиз пайтинг", "Ёшлик ҳақида баллада", "Бўлмас", Н. Муҳаммаддинов; "Улкамга келинг", "Юлдузлар", Х. Турдиқулов; "Мен деҳқон фарзандиман", Н. Мусаев ва бошқалар) ўрин олган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974, 1988)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |