Bayzo
Qiyofa
Байзо (арабча— оқ рангли, ялтироқ) — қадимий пўлатнинг бир тури. Сифат жиҳатдан исфаҳон пўлатидан (қаранг Булат) сўнг 2-ўринда туради. Байзо олиш учун тенг миқдордаги темир ва оддий пўлат ўтда қиздирилиб, сандонга иккиси устма-уст қўйилади, болға ва босқон билан уриб ёйилади. Совигач, яна қиздирилиб, буклаб, уриш давом эттирилади. Бу жараён темирнинг тахминан ўндан бир қисми пўлат жисмига сингунга қадар давом эттирилади. Шунда у ялтираб, "хол" ташлаб туради. Байзодан пичоқ, қилич, ханжар тиғлари ясалган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |