Базис (юнонча: басис — асос) — 1) асос, негиз, таянч, пойдевор. 2) Геодезияда — ер юзининг маълум жойида жуда аниқ ўлчаб олинадиган асосий чизиқ. Базис узунлиги ленталар ёки махсус (радиотўлқинлар ва ёруғлик нури воситасида ўлчовчи) асбоблар билан аниқланади. Триангуляциял учбурчакнинг асосий томони узунлигини топиш учун ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил