Базитлар — асосли магматик тоғ жинслари. Таркибида кремний оксиди 50-55% дан ошмайди, аммо А1, Са, Фе, Мг кўп. Кварс йўқ. Габбробазалт туркумига мансуб тоғ жинсларининг умумий номи. Ўзбекистонда Қулжуқтоғ, Томди, Султон Увайс, Ҳисор тоғларида учрайди. Мис, никел, кобалт ва бошқа фойдали қазилма конлари Базитлар тарқалган ҳудудларда бўлади. Базитлардан тайёрланган безак кошинчалари иморат деворларини пардозлашда, кошинкорликда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил