Баззоз (араб.) — газламафуруш; ипгазлама билан савдо қилувчи дўкондор. Қадимда Туркистон бозорларида Баззозлар кўп бўлган. Улар газламаларни от-араваларга ортиб, узоқ қишлоқларга ҳам олиб бориб сотганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил