Berilliy
| Бериллий / Берйллиум (Бе) | |
|---|---|
| Атом рақами | 4 |
| Кўриниши | кул ранг, қаттиқ, мўрт металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
9,01218 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 112 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
898,8 (9,32) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ҳе] 2с2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 90 пм |
| Ион радиуси | 35 (+2э) пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1.57 |
| Электрод потенсиали | −1,69 В |
| Оксидланиш даражаси | 2 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 1,848 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 1,824 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 201 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 1 551 К |
| Эриш иссиқлиги | 12,21 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 3 243 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 309 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 5,0 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 2,290 Å |
| Панжара/атом нисбати | 1,567 |
| Дебе ҳарорати | 1 000,00 К |
| 4 | Бериллий
|
Бе | |
| 2с2 | |
Бериллий (Берйллиум), Бе— кимёвий элемент. Менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб, тартиб рақами 4, атом массаси 9,012; кумушдек оқ, енгил ва қаттиқ металл. Табиатда битта барқарор изотоп ʻБе ҳолида учрайди. Франсуз кимёгари Бериллий Воклен 1798 йилда берилл минералидан ажратиб олинган оксиди БеО шаклида топган (Бериллийнинг номи ҳам шундан олинган). Бериллий Вёлер билан Бериллий Бюсси 1828-йилда бир-биридан мустақил ҳолда металл Бериллийни биринчи марта соф холда олган. Бериллийнинг ер пўстидагм ўртача миқдори оғирлик жиҳатдан 610~ 4% га тенг. Денгиз ва океан сувларида эса 610~4~7 мгҒл ни ташкил этади. Бериллийнинг 54 та минерали маълум. Улардан бериллнинг амалий аҳамияти катта, фенакит, гелвин, хризоберилл, бертрандитнинг истиқболи порлокдир.
Бериллий бериллий хлоридни электролизлаб олинади. Бериллийнинг икки (а ва (1) шакл ўзгариши маълум. а ва (5 Бериллий 1277° трада бир-бирига айланади. Бериллий гексагонал системада кристалланади.
Бериллийнинг зичлиги 1816 кг/м³, суюқланиш температураси 1287°, қайнаш температураси 247Г. Полинг буйича электр манфийлиги 1,5; атом радиуси 0.113 нм; ион радиуси Ве2Қ 0,030 нм, координацион сони 3 га тенг. Ҳавода сирти ҳимояловчи ВеО пардаси билан қопланиши туфайли Бериллий оксидланмайди. 800° дан юқори трада қиздирилганда тез оксидланади. Амфотерлиги билан ИИ гуруҳнинг бошқа мсталларидан фарққилади. Бериллий суюлтирилган кислота ва ишқорларда эрийди, шу жиҳатдан алюминнйга ухшайди. Бериллий ишқорларнинг сувдаги эритмаларида эриганда, бериллатлар (мас, На,БеО2) ҳосил бўлади. Юқори трада аксари металлар билан ўзаро таъсир этиб, бериллидларни ҳосил қилади.
Бериллий ф-торид ВеҚ ишқорий металлар ф-торидлари ва аммоний ф-торид таъсирида саноат учун катта аҳамнятга эга бўлган ф-торбериллатлар (мас, На,БеФ4)ҲҲ ҳосил қилади. Бериллийнинг чанги ва учувчан бирикмалари жуда заҳарли. Бериллий самолёцозлик, ракета ва ядро техникасида, электротехникада рентген трубкалари таерлашда мис, никел, хром, алюминий ҳамда темир қотишмаларига қўшимча сифатида қўлланади. Бериллийдан нейтронлар маибаи сифатида фойдаланилади. Бериллийнинг тузлари ёруғлик техникасида ишлатиладиган люминофор моддалар таркибига қўшилади[1].
Бериллий - унсурлар даврий жадвалининг 4-унсури, металл.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |