Беа Паля (венгерча талаффузи: [ пɒжɒ бɛ.ɒ ]; туғилган вақтидаги исми Беáта Паля; 1976-йил 11-ноябрда туғилган) – венгер миллий ва жаҳон мусиқа йўналишидаги хонанда ва бастакор. Баъзан филмларда актриса ёки хонанда сифатида ҳам иштирок этади.

Беа Паля
Bea Palya Budapeshtda chiqish qilmoqda (2011)
Беа Паля Будапештда чиқиш қилмоқда (2011)
Умумий маълумот
Таваллуди 1976-йил 11-ноябр (1976-11-11) (49 ёш)
Жанрлар
  • фолклор мусиқаси
  • гйпсй услуби
  • жаҳон мусиқаси
  • жаз
Касби мусиқачи
Фаолият йиллари 1994–ҳозирги кунгача
Веб-сайт палябеа.ҳу

Беа Палянинг дастлабки ижодий фаолиятига венгер халқ қўшиқлари, болгар, яҳудий ва лўлилар мусиқалари кучли таъсир кўрсатган[1].

Беа Паля мусиқа соҳасидаги карераси билан бир қаторда кино саноатида ҳам фаолият юритган. Ҳаваскор актриса сифатида Миклóс Жанcсóнинг „А моҳácси вéсз“ (2004) филмида иккинчи даражали ролни ижро этган. 2006-йилда суратга олинган „Трансйлваниа“ номли франсуз филмида эса янада муҳимроқ ролни ижро этган. Шунингдек, Паля „Колорадо Кидс“ (2010) филмида ҳам қўшиқ куйлаган[2]. 2027-йилда Éтиэнне Cомарнинг „Джанго“ биографик филмида асосий ролни ижро этиб, гитарачи Джанго Реинҳардтнинг лўли рафиқаси ролида кинодаги тўлиқ метражли дебютини амалга оширган[3].

Биографияси

Беа Паля 1976-йил 11-ноябрда Венгриянинг Макó шаҳарчасида дунёга келган. Баг қишлоғида вояга етган ва шу ерда маҳаллий рақс ансамблида рақс тушиб, қўшиқ куйлаган. Таълимини Будапештдаги Апácзаи Cсере Жáнос Гимнáзиумда давом эттирган, кейинчалик эса Эöтвöс Лорáнд университетида этнография бўйича таҳсил олган. 2002-йилда ушбу университетини тамомлаган[4][ иқтибос керак ].

Беа Паля дастлаб Венгриянинг Зургó ва Лаокоон номли фолклор гуруҳларида қўшиқлар куйлаган. 2002-йилга келиб, яккахон ижро бўйича карерасини бошлаган. У Венгрия ва Болгария фолклор мусиқалари, шунингдек, жаз мусиқаларини ҳам ижро этади. Бундан ташқари, Паля ҳинд ва форс мусиқасини ҳам ўрганган[5].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳоме“. П А Л Й А Б Э А. Қаралди: 2017-йил 8-январ.
  2. ↑ „Беа Паля“. ИМДб. Қаралди: 2017-йил 8-январ.
  3. ↑ „Реда Катеб анд Cécиле де Франcе Шоотинг Джанго“. Cинеуропа – тҳе Бест оф Эуропеан Cинема. Қаралди: 2017-йил 8-январ.
  4. ↑ „Ҳоме“. П А Л Й А Б Э А. Қаралди: 2017-йил 8-январ.
  5. ↑ „Беáта Паля | Биограпҳй & Ҳисторй | АллМусиc“. АллМусиc. Қаралди: 2017-йил 8-январ.

Ҳаволалар