Bebokcha
Бебокча, Бебоқча (форс— шўх, шаддод, дадил) — мақом йўлларида яратилган ўзбек мумтоз ашуласи. Куй-оҳанг ва парда тузилиши бўйича БЎзРук мақомига мос келади. Халқ орасида бир неча хиллари тарқалган бўлиб, улар усул (уфар ёки суръати тезлаштирилган сарахбор) ва авжлар кўлами билан фарқланади. Бебокчанинг мукаммал куи йўлини Хожи Абдулазиз Абдурасулов қайта басталаган; Авжи туркни киритиб, Навоийнинг "Чашми оҳулармидур" ва Зебуннисонинг "нашуд" радифли ғазаллари билан айтган. Т. Жалилов ва Г. Собитовларнннг "Нурхон" мусиқали драмасидаги "Ёримни дерман" дуэти Бебокча ашуласи асосида яратилган. Унда Турк авжи ўрнида Уз зол намуди ишлатилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |