Bedil
| Бедил | |
|---|---|
| Асл исми | Мирзо Абдулқодир Бедил |
| Таваллуди | 1644 |
| Вафоти | 1721 |
| Тахаллуси | Бедил |
| Касби | форс тилида |
Бедил (тахаллуси; асл исми Мирзо Абдулқодир) (1644, Бенгалия, Азимобод шаҳри – 1721, Деҳли) – Бобурийлар давлатида ижод қилган таниқли ўзбек[1][2][3][4] шоири, мутафаккири.
Ҳарбий хизматчи оиласида туғилган. Ота-бобоси Кеш (шаҳрисабз)лик, туркий барлос уруғидан. Ёшлигидан турли фанларга қизиққан. Шайх Камол, шоҳ Фозил ва Мирза Абдулқосим каби олимлардан таълим олган. Ҳиндистон бўйлаб кўп саёҳат қилган, 1685-йилдан умрининг охиригача Деҳлида яшаган. Форс тилида ижод қилган. Араб, форс, ҳинд, урду тилларини мукаммал билган, шарқ халқлари адабиётини, тасаввуф ва юнон фалсафасини, айниқса Аристотел фалсафасини атрофлича ўрганган. 10 ёшларидан бадиий ижод билан шуғулланган. 20 ёшида шеърларини саралаб тўплашга киришган. Мураккаб ижтимоий-иқтисодий шароитда яшаб ижод қилган шоир ўз даврига бефарқ қарамаган, ҳиндлар ва мусулмонларнинг тинч-тотув яшашлигини, юртни обод, халқни тинч-осойишта, фароғатда, ҳамжиҳатликда кўришни орзу қилган. Инсон эркинлиги, тафаккури ҳақида фалсафий фиқолар баён этган. Унинг фалсафий-ахлоқий қарашлари тасаввуф ақидалари таъсирида шаклланган. Бедил дунёқараши тасаввуфнинг ваҳдат ул-вужуд таълимотига асосланади, яъни оламни Аллоҳнинг кўзгуси, инсон қалбини шу кўзгунинг маркази деб билади. Инсон қалби қанчалик сайқал топса, у шунча Аллоҳ нурини акс эттиради. Шу боис инсон буюк ва қудратлидир. Аммо буни унинг ўзи англаши лозим, дейди.
Бедил 120 минг мисрадан ортиқ шеърий, кўпгина насрий асар ёзган. Ғазал, рубоий, қасида, қитъа, таржиъбандларининг ўзи 75 минг мисрани ташкил этади. Йирик асари „Чор унсур“ („Тўрт унсур“, 1703) насрда ёзилган бўлиб, шеърлар ҳам илова қилинган. Китобнинг дастлабки бобларида Бедил ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги икки бобда эса тўрт унсур – ҳаво, сув, ер, олов тўғрисида; ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақида сўзлайди. Мутлақ руҳ, руҳ ва нарса тўғрисида гапиради, дин ҳамда руҳонийларнинг ўрни ҳақидаги ўз фиқоларини ифодалайди. Китобда парилар, жинлар, уйқу, туш кўриш ва Бедил ҳақида ҳикоя ва афсоналар ҳам мавжуд.
Бедил „Ирфон“ („Билим“, 1711 – 1712; „Комде ва Мудан“, „Нукот“ асарлари ҳам шунинг таркибида) достонида фалсафа, тарих, табииёт, адабиёт ва илоҳиётнинг хилма-хил масалаларига тўхталган. Асарда борлиқ, материя, заррачалар, жонли мавжудот ва нарсалар табиати ҳақида, наботот тўғрисида сўзлайди. Борлиқ, йўқлик, фано, бақо сингари фалсафий масалалар ҳақида фикр билдиради. Тил ва тилнинг хизмати, аҳамиятини талқин этади, ҳиссий ва ақлий билиш манбаи, туйғу, тушунча, ақд ҳақида муҳокама юритади. У ҳинд фалсафасидаги „таносух“ назарияси ҳамда ислом фалсафасидаги „таваккул“ таълимотини танқид қилади. Табиат ҳодисаларини табиатнинг ўзини ўрганиш йўли билан тушунтириш лозим деб билади. Унингча, дунё абадий бўлиб, тўхтовсиз ҳаракат қилади ва ўзгариб туради. „Комде ва Мудан“ достонида дўстлик, муҳаббат, вафодорлик, адолат, илм-маърифат масалалари акс этган. „Нукот“ („Ҳикматли сўзлар“) асарида эса Бедил қарашларини якунлаб, умумлаштирган. Бунда Бедил ўз таълимоти асосларини ҳам қисқача баён қилган.
„Тилсими ҳайрат“ (1669), „Муҳити аъзам“ („Буюк океан“, 1681), „Тури маърифат“ („Маърифат тоғи“, 1687), „Ғазалиёт“, „Рубоиёт“ ва Бедил асарларида ҳам ижтимоий масалалар ёритилган. Шеърларида тарбия, хулқ-ахлоқ тўғрисидаги ўз фиқоларини билдиради, жамиятдаги жабр-зулм, адолацизлик каби иллатларни қоралайди.
Бедилнинг ижтимоий масалаларга оид қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик асосий ўринни эгаллайди. Асарларининг кўпчилиги 16 жилдли „Куллиёт“ига кирган (Бомбей, 1882).
Ҳиндистон билан Туркистон қадимдан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқада бўлган. Бу Туркистонда Бедил асарларининг тарқалишига кенг йўл очган, аммо турли ижтимоий гуруҳ вакиллари шоир меросидан ўз манфаатлари йўлида фойдаландилар. Бедил асарларидаТуркистон ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги алоқага доир маълумотлар ҳам кўплаб учрайди. У „Чор унсур“ асари да Жайхун (Амударё), Туркистон тўғрисида, Самарқанддан Ҳиндистонга қавм-қариндошлари келганлиги тўғрисидаги маълумотларни келтиради.
Бедил асарлари айниқса ХИХ асрдан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Улар фалсафий фикрга бойлигидан Бедил Туркистонда „Абулмаъоний“ („Маънолар отаси“) деган ном олган. Унинг китобларини ўқиб берувчилар „бедилхонлар“ деб аталган. Фурқат, Муқимий, Аваз, Аҳмад Дониш, Ҳислат ва Бедил ўз ижодида Бедилнинг илғор фиқоларидан фойдаланганлар. Аҳмад Дониш Бедилнинг илғор ижтимоий-фалсафий ғояларини ўрганган, улардан ижтимоий ҳаётдаги камчиликларга қарши олиб борган курашида фойдаланган, илғор ғояларни оммалаштиришни ўз бурчи деб билган. Фурқат Бедилнинг фан, маърифат, халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги ғоясини ўрганган, улардан дунёвий билимларни ўрганиш, халқни маърифатга чорлаш ҳақидаги асарларида самарали фойдаланган. Бедилнинг ижтимоий тузум ҳақидаги қарашлари Муқимий, Асирий ва Бедил мутафаккирларни ҳам қизиқгирган. Улар Бедил ижодининг мураккаб услуби ва зиддиятли томонлари, илғор жиҳатларига муносиб баҳо берганлар. Ўзбекистонда Бедил ижоди бўйича илмий тадқиқотлар (Ғ. Ғулом, И. Мўминов ва Бедил) олиб борилди.
Манбалар
- ↑ Бедил Мирза Абдулкадир(Wайбаcк Мачине сайтида 22-октабр 2014-йил санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-10-22 санасида архивланган)
- ↑ Аллwортҳ Эдwард, Тҳе модерн Узбекс фром тҳе фоуртеэнтҳ cентурй то тҳе пресент: а cултурал ҳисторй, Ҳоовер Пресс, 1990, п.74. „Ҳис фамилй ин Путна (Азимабад) wас десcендед фром Узбекс wҳо ҳад эвидентлй мигратед то Ҳиндустан муч эарлиэр.“
- ↑ Энзйcлопедиа Британниcа: Соутҳ Асиан арц. „Тҳе греатест поэт оф тҳе Индиан стйле, ҳоwевер, wас ʿАбдул Қāдир Бēдил, борн ин 1644 ин Патна, оф Узбек десcент.“
- ↑ Мирза Абдул-Қадер Бедил биограпҳй анд пеоэтрй (Wайбаcк Мачине сайтида 26-декабр 2014-йил санасида архивланган)
Адабиётлар
- Шомуҳамедов Ш., Форс-тожик классиклари ижодида гуманизм, Т., 1968;
- Мўминов И., Мирзо Бедил, Т., 1974;
- Шукуров Ш., Мирзо Бедилнинг поэтик мероси, Т., 1979.
- Нажмиддин Комилов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Комде ва Мудан, Т., 1960;
- Рубойилар, Т., 1974.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Бедилга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |