Suv aygʻirlari
| Сув айғирлари | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Сув айғирлари, бегемотлар (Ҳиппопотамидаэ) — жуфт туёқлилар туркумига мансуб кавш қайтармайдиган сут эмизувчилар. Териси қалин, сийрак юнг билан қопланган; оёқлари калта; тушмуғининг учки қисми кенгайган; ошқозони 3 бўлмали, пастки курак ва қозиқ тишлари доим ўсиб туради. Африканинг тинч оқадиган ва ботқоклашган сув ҳавзаларида яшайди; ўсимлик билан озиқланади. Битта бола туғади. 2 уруғининг биттадан тури бор. Одсий сув айғири, яъни гиппопотам (юн. ҳиппопотамос — дарё оти) гавдасининг узунлиги 4,0—4,5 м, думи 35—50 см. вазни 1,3—3,2 (баъзан 4,5) т. Боши катта, кўзлари бўртиб чиқиб туради. Тана тузилиши ва ҳаёти сувда яшашга мослашган. Кўзи, қулоғи ва бурнини сувдан чиқариб, узоқ вақт сувда туриши мумкин. Кечаси сувдан чиқиб озиқланади. Пода бўлиб юради; 40— 50 йил яшайди. Пакана Сув айғирлари уз. 170— 175 см, думи 15—17 см, вазни 250– 275 кг; танаси бочкасимон, паст бўйли, боши нисбатан кичик ва калта; якка ёки жуфт бўлиб юради. 35 йилга яқин яшайди; сони камайиб кетган. Сув айғирларини ов қилиш ман этилган. Пакана Сув айғирлари Халқаро Қизил китобга киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |