Бегона
| Бегона | |
|---|---|
| Ло страниэро | |
| Файл:Бегона.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Лучино Висcонти |
| Продюсер(лар) | Дино де Лаурентис |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Лучино Висcонти Сусо Cеcчи д'Амиcо |
| Қайси асарга асосланган |
Бегона |
| Ролларда |
Марcелло Мастроианни Анна Карина |
| Бастакор(лар) | Пиэро Пиccиони |
| Постановкачи рассом(лар) |
Мариё Гарбуля |
| Студия |
Дино де Лаурентиис Cинематографиcа, Растер Филм, Марианне Продуcтионс, Cасбаҳ Филм |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 104 дақиқа |
| Мамлакат |
Жазоир |
| Тил | италянча |
Бегона (италянча: Ло страниэро) – 1967-йилда италиялик режиссёр Лучино Висcонти томонидан суратга олинган филм. Франсуз ёзувчиси ва экзистенсиалисти Албер Cамуснинг (талаффузи: Албер Камю) шу номдаги романи асосида суратга олинган. Бош ролларни Марcелло Мастроианни ва Анна Карина ижро этган. Филм Венецияда бўлиб ўтган кинофестивалда (1967) иштирок этган ва „Энг яхши хорижий филм“ номинациясида „Олтин глобус“ мукофотига (1968) номзод бўлган.
Филм сюжети
Воқеалар ривожи 1930-йилларда Франсия Жазоирида бўлиб ўтган. Филм бир нечта эпизодлардан иборат ва Мерсо (Марcелло Мастроианни) исмли кичик хизматчи тилидан ҳикоя қилинган. Биринчи эпизодда Мерсо онасининг дафн маросимига бориши, бошқаларнинг фикрига кўра, ўз жудолик туйғусини табиий усулда ифода этмагани гавдаланган.
Иккинчи эпизодда эса дафн маросимидан кейинги кун Мерсо собиқ ҳамкасби (Анна Карина) билан соҳилда ишқий муносабатларни бошлаган.
Учинчи эпизодда Мерсонинг жиноий ишларга мойилликлари бўлган тажовузкор қўшниси билан муносабатлари ва уларнинг денгизга биргаликда саёҳати гавдаланатирилган. Бу қисмда Мерсо ўзи билмаган ҳолда бир арабни ўлдириб қўяди. Унинг бу қилмишига сабаб – қуёш уриши ва алкогол деб кўрсатилган. Шу сабабдан у ўзини назорат қила олмаган, шунингдек, бахциз ҳодисаларнинг оддий занжири (бехосдан учрашув, арабнинг қўлидаги пичоқ, Мерсо чўнтагида тўппонча) ҳам бунга сабабдир.
Тўртинчи эпизодда Мерсонинг ҳибсга олиниши ва судланиши акс этган. Айнан одам ўлдирганлиги учун эмас, балки ўз онасининг дафн маросимида ўзини рисоладагидек ҳолатда тутмаганлиги учун ҳам айбланган ва ўлимга ҳукм қилинган.
Ролларда
- Марcелло Мастроианни – Артур Мерсо
- Анна Карина – Мари Кардона
- Бернард Блиэр – ҳуқуқшунос
- Георгес Wилсон – прокурор
- Бруно Кремер – руҳоний
- Пер Бертин – судя
- Георге Герет – Раймонд
- Ангела Луcе – Мадам Мейсон
Бадиий таҳлил
Картина асар сюжети билан жуда ўхшаш. Филмда бир қатор эпизодлар орқали Мерсо шахсияти очиб берилган. Филм қаҳрамони ҳаётга мутлақо бефарқ, ҳеч кимни суймайдиган, ҳеч кимга ҳамдардлик билдирмайдиган, мансаб амбицияларига эга бўлмаган, сиёсат, санъат ва атрофидаги одамларнинг тақдири билан қизиқмайдиган характер эгаси сифатида томошабин кўз ўнгида намоён бўлган. Мерсо Худога ҳам, ўлимдан кейинги ҳаётга ҳам ишонмасди. Ўлимга ҳам худди ҳаёт каби бефарқ муносабатда бўларди, ҳамма эртами ёки кеч, охир-оқибат ўлади деб даъво қиларди. Шу билан бирга бу ҳолат унга ҳеч кимга қарам бўлмаслик ва ҳаётда бутунлай ёлғиз бўлиб қолиш каби „эркинлик“ имконини берган. Мерсо ҳатто бир кишилик камерада ҳам ҳеч қандай ноқулайликни бошдан кечирмаган ва агар адолатнинг бемаънилиги бўлмаганида, ўша ерда яшашни давом эттириши мумкин эди. Бу оддий ҳуқуқий мантиқдан фарқли ўлароқ онасининг дафн маросимида йиғламаганлиги уни ўлимга ҳукм қилган.
Висcонти учун бу филм унинг режиссёрлик фаолиятидаги энг яхшиси бўлмаган бўлиши мумкин, аммо юқори сифатга эга филм сифатида баҳоланган. Ўзига муҳаббати кучли бўлган, бефарқ қаҳрамон сифатида кўриниш берган Марcелло Мастроианни 1960-йилнинг биринчи ярим йиллигида Жан-Люк Годарднинг энг яхши филмларида бош роллари билан машҳур бўлган актриса Анна Карина билан дуэтини муваффақиятли ижро этган. Ҳикоя китобдаги каби биринчи шахс тамонидан ҳикоя қилинган ва кадрдан ташқари овозлардан кўп фойдаланилган. Роберт Брессоннинг фикрича, ушбу эффектлар таъсирчан конфессионал-қайғули бадиий таассурот яратишда афзаллик берган.
Адабиётлар
- „Посторонний“, Кудрявцев С. В. 3500. Книга кинорецензий. В 2 томах, 3000 экз, М.: Печатный Двор, 2008. ИСБН 978-5-9901318-2-8, ИСБН 978-5-9901318-3-5.